09:40 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Сиёсат
Ҳавола олиш
132300

Россиянинг пандемия шароитида барча санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги таклифи АҚШ, Европа, Британия, Украина ва Грузия томонидан блокланди.

ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. АҚШ, ЕИ, Буюк Британия, Украина ва Грузия БМТ Бош ассамблеясида Россия томонидан мамлакатларнинг коронавирус билан курашишига ҳалақит берувчи бир томонлама санкцияларни бекор қилишга чақирувчи резолюция лойиҳасини қабул қилинишига тўсқинлик қилишди, деб хабар беради РИА Новости Россия элчихонасига таяниб.

Аввалроқ Россия Бош ассамблеяга коронавирус билан курашда бирдамлик Декларациясини қабул қилишни таклиф қилган эди. Ҳужжат ЖССТнинг пандемияга қарши курашдаги етакчилигини тан олади. Матнга кўра, давлатлар ўзаро ва ЖССТ билан ҳамкорлик қилишга, шу жумладан COVID-19 тарқалиши ва даволашга қарши кураш усулларини ишлаб чиқишга келишиб олишади. Бундан ташқари, ҳужжат мамлакатлардан энг кўп зарар кўрган давлатларга, айниқса ривожланаётган мамлакатларга ёрдам беришни, савдо урушларини ва БМТ Хавфсизлик Кенгашини четлаб ўтиб қабул қилинган бир томонлама санкцияларни қўллашдан тўхтатишга чақирган. БМТга аъзо яна 28 давлат ушбу декларацияга ҳаммуаллифлик қилишди.

"Маълумки, биз тақдим этган ҳужжатнинг консенсусли қабул қилиниши амалга ошмади. Бунга Украина, Грузия, Буюк Британия, АҚШ ва ЕИ тўсқинлик қилди. Биз санкциялар сиёсатининг апологетлари кичик гуруҳи БМТ Бош котибининг мурожаатига жавоб беришга тайёр эмаслиги ва ўзларининг сиёсий манфаатлари ва ёндошувларидан воз кеча олмаганликларидан афсусдамиз”, - дейилади шарҳда.

"Натижада янги пандемия хавфига глобал ва қатъий жавоб бериш янада қийин бўлади. Айниқса ривожланаётган мамлакатларда жуда кўп одамлар азоб чекиши мумкин", - дейилади унда.

Шарҳда айтилишича, Москва ЕИ, АҚШ ва Буюк Британиянинг Декларация лойиҳасига тўсиқ яратиш учун мантиқ ва тушунтиришларни ёзма равишда тинглашни ва кўришни хоҳлайди. "Шу билан бирга, биз Украина ва Грузияни ушбу ҳаракатлардан халос этишни истардик ва хурсанд бўлардик, чунки уларнинг мулоҳазалари одатдагидек такаббур ва сиёсийлаштирилган бўлиб, аксарият аъзо давлатларни тушуниши учун ҳеч нарса бермайди", - дея таъкидлайди ваколатхона.

Россия томонидан таклиф қилинган Декларацияни кичик бир гуруҳ давлатлар тўсиб қўйган бўлишига қарамай, Россия томони ушбу масалада ҳамфикр мамлакатлар билан мувофиқлаштиришни давом эттиради, дейилади шарҳда.

Москва барча манфаатдор давлатлар унга қўшилишини кутмоқда.

Россия ва дунёдаги COVID-19 билан боғлиқ сўнгги маълумотлар стопкоронавирус.рф порталида келтирилган.

Асосий мавзулар