07:30 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Сиёсат
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (893)
120010

Телефон мулоқоти аввалида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон раҳбари ва қардош Ўзбекистон халқига Тожикистонга кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирган.

ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдамини юборгач, икки давлат раҳбарлари ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди.

Хабарда таъкидланишича, суҳбат аввалида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон раҳбари ва қардош Ўзбекистон халқига Тожикистонга кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирган.

Давлат раҳбарлари суҳбат давомида мамлакатлар ва Марказий Осиё минтақасидаги коронавирус тарқалиши билан боғлиқ жорий эпидемиологик вазият юзасидан фикр алмашганлар. 

Коронавирусга қарши самарали курашиш мақсадида мувофиқлашган чораларни ишлаб чиқиш, ўзаро кўмаклашиш, тегишли тиббиёт ва бошқа алоқадор хизматлар ўртасидаги яқин мулоқотларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилган.

Пандемиянинг икки томонлама яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг ривожланиш суръатига салбий таъсирини камайтириш учун олдиндан чора кўриш лозимлиги алоҳида таъкидланган.

Савдо-иқтисодий, инвестиция, молия ва транспорт-коммуникация соҳалари, шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорлик, шу жумладан пойтахт шаҳарлар Тошкент ва Душанбе ўртасидаги алмашинувлар доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар бу борадаги устувор йўналишлар сифатида белгилаб олинган.

Суҳбатда Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари минтақавий ҳамкорликка оид ва халқаро аҳамиятга молик айрим долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (893)

Асосий мавзулар