16:04 29 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Сиёсат
Ҳавола олиш
151910

"Биз қурилиш мажмуасини албатта қўллаб-қувватлаймиз. Бундан ташқари, иқтисодни тиклаш босқичида айнан иқтисод ўсиш локомотиви бўлиши ва бошқа секторларни тортиб кетиши лозим", - деб ваъда қилган Путин.

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин видеоселектор йиғилиши давомида регионлар раҳбарларига мослашувчан ёндашувни қўллашни ва қурилишларни музлатмасликни тавсия этди, дейилади Кремль сайтида эълон қилинган стенограммада.

Россиялик пудратчилар ўн минглаб қурувчиларни ўз-ўзини изоляциялаш режимига юбориш ҳақидаги қарорни кескин танқидга олгач, президент, агар чоралар кўриладиган тақдирда, "қурилишни тўхтатмаслик, объектларни музлатмаслик" мумкинлиги ҳақида баёнот қилди.

Давлат раҳбари, жойларда профилактик чораларни қўллаётганда қурилиш соҳасининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш лозимлиги, чунки баъзан айниқса муҳим, ҳаёт учун биринчи галда зарур бўлган объектларда узлуксиз иш тартибига зарурат борлигини таъкидлаб ўтди.

"Биз қурилиш мажмуасини албатта, қўллаб-қувватлаймиз. Бундан ташқари, иқтисодни тиклаш босқичида айнан иқтисод ўсиш локомотиви бўлиши ва бошқа секторларни тортиб кетиши лозим", - деб ваъда қилган Путин.

Эслатиб ўтамиз, Москва ва Подмосковье ҳукумати қурилиш ишларини 13 апрелдан 19 апрелга қадар тўхтатиш қарорини қабул қилган. Ушбу чоралар коронавирус тарқалишининг олдини олишга қарши кураш доирасида қабул қилинган эди.

Аммо пойтахтда ва Москва вилоятидаги пудратчилар сал олдин РФ бош вазири Михаил Мишустиндан пойтахт ҳудудида қурилишни тўхтатиш ҳақидаги қарорни қайта кўриб чиқишни ва қурилиш ишлари тўхташи чўзилиб кетмаслигини илтимос қилдилар.

Асосий мавзулар