17:48 31 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Сиёсат
Ҳавола олиш
311 0 0

Дипломатлар Украинанинг БМТда Россиянинг COVID-19га доир ташаббуси тўсқинлик қилиши борасида ўз фикрларини билдиришди.

ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Бутунжаҳон ташкилотидаги Россия ваколатхонаси сайтида чоп этилган шарҳга кўра, БМТнинг Бош ассамблеясида коронавирусга қарши кураш тўғрисидаги резолюция лойиҳасини блокировка қилган Киевнинг позицияси куфрдир, деб ёзмоқда РИА Новости.

Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба БМТда Россиянинг пандемия пайтида санкциялар режимини енгиллаштиришни назарда тутувчи резолюциясини блокировка қилганини эълон қилганди. Муқаддам, Россия доимий ваколатхонаси ривожланаётган мамлакатларга нисбатан бир томонлама иқтисодий санкцияларни қўллашни тўхтатишга чақирувчи ҳужжат лойиҳаси Ғарб давлатлари ва уларни қўллаб-қувватловчи давлатлар томонидан блокланганлигини таъкидлаган эди.

Россия ваколатҳонасида таъкидланганидек, украиналик дипломатлар "яхши қўшничилик руҳида ҳаракат қилиш чақириғини ёқтирмадилар ва "тажовузкор давлат" томонидан таклиф қилинган ушбу чақириқни ноўрин деб ҳисоблади, Украина ташвиқоти эса қатъиян ва фактларга зид равишда Россияни тажовузкорлигида фош қилишга уринмоқда".

"Украинанинг воқеликка қарши турган жасур жангчилари ҳеч қачон ўзларининг позицияларининг куфрлилигидан ҳижолат бўлишмайди", - дейилади доимий ваколатҳонада.

Баёнот муаллифлари Киевнинг позицияси COVID-19га қарши курашда халқаро ҳамкорликнинг эҳтимолий йўналишларидан бирини йўққа чиқараётганини таъкидладилар. Дипломатларнинг сўзларига кўра, бундай ҳамжиҳатлик "пандемиянинг кўплаб потенциал қурбонларига, айниқса заиф ҳолатдаги ривожланаётган мамлакатларда фойда келтиради".

"Эслатиб ўтишимиз жоиз, пандемияга қарши курашиш имкониятини чеклайдиган мажбурий иқтисодий чораларини бекор қилишга даъват, айниқса, украиналик ҳамкасбларимиз бефарқ бўлган ривожланаётган давлатларга қаратилган эди", - дея қўшимча қилишди Россия ваколатхонасида.

Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский ўз твиттерида дипломатлар Россия резолюцияси лойиҳасида сукут сақлаш тартибини бузган Украиналик ҳамкасблари томонидан эълон қилинган навбатдаги "ғалаба" га муносабат билдирмасликнинг иложи йўқлигини таъкидлади. "Қўшниларимизга ақл-идрок қайтишини ва уларнинг кўриниши аянчли бўлишидан тўхташини кутиб қоламиз", - деб ёзади дипломат.

БССТ 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 2,5 миллиондан ортиқ инфекцияга чалиниш қайд этилган, 175 мингдан ортиқ одам вафот этган. Ўзбекистонда касалланганлар сони 1778 киши, даволанганлар 563 киши, 7 киши вафот этди.

Асосий мавзулар