09:52 04 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)
2785 0 0

1945 йилда СССР Олий Кенгаши 3 сентябрни Япония устидан қозонилган ғалаба куни сифатида эълон қилган. Худди шу сана жанг иштирокчилари тақдирланган "Япония устидан қозонилган ғалаба учун" медалининг орқа томонида кўрсатилган

ТОШКЕНТ, 25 апр - Sputnik. Владимир Путин Иккинчи жаҳон уруши тугаган санани 3 сентябрга кўчириш ҳақидаги қонунни имзолади, деб хабар беради РИА Новости.

Бунга қадар Ҳарбий шон-шараф куни 2 сентябрда нишонланган.

Ҳужжат муаллифлари Давлат думаси депутатлари Владимир Шаманов, Георгий Карлов ва сенаторлар Григорий Карасин ҳамда Михаил Козлов эканлиги айтилмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, қонун Иккинчи жаҳон уруши ғолибларига нисбатан тарихий адолатни сақлаб қолган. Бундан ташқари, ушбу ҳужжат ҳалок бўлганлар хотирасини муносиб тарзда абадийлаштиришга қаратилган.

1945 йилда СССР Олий Кенгаши 3 сентябрни Япония устидан қозонилган ғалаба куни сифатида эълон қилган. Худди шу сана жанг иштирокчилари тақдирланган "Япония устидан қозонилган ғалаба учун" медалининг орқа томонида кўрсатилган. Аммо, икки йил ўтиб ушбу кун иш куни сифатида эълон қилинган, вақт ўтиб эса, ушбу байрам хотиралардан кўтарилган.

Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)

Асосий мавзулар