20:58 14 Июл 2020
Эфир
  • RUB143.88
  • EUR11518.27
  • USD10194.96
Сиёсат
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (58)
87210

Суҳбат давомида икки давлат Бош вазирлари бошчилигидаги Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг фаол ишини давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, суҳбат аввалида давлат раҳбарлари Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса билан боғлиқ жорий вазиятни ҳамда унинг мамлакатлар чегараолди ҳудудларидаги оқибатларини бартараф этиш бўйича яқин ҳамкорликни ташкил этиш масалаларини батафсил муҳокама қилган.

Президентлар ҳукуматларга ишни мувофиқлаштирган ҳолда таъминлаш ва юзага келаётган барча масалаларни тезкор ҳал қилиш бўйича топшириқ бердилар.

Шунингдек, мамлакатларда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва унинг икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларга салбий таъсирини камайтириш борасида амалга оширилаётган самарали чора-тадбирлар қўллаб-қувватланди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларига ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Икки давлат Бош вазирлари бошчилигидаги Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг фаол ишини давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида, шу жумладан, Костанай шаҳридаги қўшма корхонада автомобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, учинчи мамлакатлар бозорларига чиқариш, замонавий транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқа йўналишлар бўйича қатор янги дастур ва лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Президентлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши навбатдан ташқари саммитида эришилган келишувларга мувофиқ ўтган соғлиқни сақлаш ва транспорт вазирлари онлайн анжуманларининг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (58)

Асосий мавзулар