Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев с рабочей поездкой в Сырдарьинской области, где произошло наводнение
Президент Шавкат Мирзиёев с рабочей поездкой в Сырдарьинской области, где произошло наводнение - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳукумат комиссиясига берилган кўрсатмалар асосида сув босган ҳудудларни тозалаш, қурилиш ва таъмирлаш, турмуш маромини йўлга қўйиш бўйича узлуксиз иш давом этмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Шавкат Мирзиёев жабрланганлардан кўнгил сўради ва Тошкентга қайтиб келди, деб хабар қилмоқда президент матбуот-хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев с рабочей поездкой в Сырдарьинской области, где произошло наводнение - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Сирдарёда йиғилиш ўтказди

"Президент Шавкат Мирзиёев Сардобадаги фавқулодда ҳодиса сабабли Гулистон шаҳрига эвакуация қилинган одамлар билан мулоқот қилиб, улардан кўнгил сўради. Ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, ҳаммага ғамхўрлик кўрсатилишини таъкидлади", - дейилади хабарда.

Ҳукумат комиссиясига берилган кўрсатмалар асосида сув босган ҳудудларни тозалаш, қурилиш ва таъмирлаш, турмуш маромини йўлга қўйиш бўйича узлуксиз иш давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча эрта тонгда, Сардоба сув омборидаги тўғондан сув сиза бошлагани, аҳолининг бир қисми Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан эвакуация қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Сўнгра Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув киргани маълум бўлди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Казахстана Касым-Жормат Токаев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Сардоба тўғонида юз берган ҳодисадан сўнг Токаевга қўнғироқ қилди

Сув омборидаги авариядан сўнг воқеа жойига зудлик билан президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов етиб борган эди.

Давлат раҳбари 1 май куни Оқолтин туманида аҳоли билан бўлган мулоқотда "шароит яхшиланмагунича, раҳбарларнинг бирортаси, мен бош, ҳеч қаерга кетмайди", деб айтган.

Таъкидлашларича, аварияга кучли ёмғир ва шамол сабаб бўлган.

Содир бўлган фавқулодда вазият юзасидан ФВВда колл-центр фаолияти йўлга қўйилган. Қўнғироқлар 1205 ва 1250 қисқа телефон рақамлари орқали қабул қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0