19:11 31 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Сиёсат
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (55)
34110

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Бугун, 6 май куни, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати. 

Суҳбат чоғида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликка асосланган кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг жорий ҳолати ва уларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбарлари савдо, энергетика, транспорт ва транзит, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги амалий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани ва самарали идоралараро алоқалар йўлга қўйилганини мамнуният билан қайд этдилар.

Ҳамкорликка оид устувор лойиҳаларни, шу жумладан икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия фаолияти доирасида илгари суриш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаол давом эттиришга келишиб олинди.

Мулоқотда, шунингдек, мамлакатда Сардоба сув омборидаги фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалаларга тўхталиб ўтилди.

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият хусусида ҳам фикр алмашилди.

Ушбу хавфли касалликнинг олдини олиш, шунингдек, бугунги мураккаб даврда миллий иқтисодиёт ва аҳолини қўллаб-қувватлаш борасида биродар мамлакатларда кўрилаётган чоралар тўлиқ қўллаб-қувватланди.

Президентлар тегишли вазирлик ва идораларга вирусга қарши самарали курашни ташкил этиш масалаларида ўзаро мувофиқлашув ва ҳамкорликни кучайтириш бўйича топшириқ бердилар.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликка оид қатор долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Суҳбат ҳар доимгидек самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (55)

Асосий мавзулар