17:25 31 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Сиёсат
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (55)
477 0 0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати. 

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган байрам – фашизм устидан қозонилган  Ғалаба куни муносабати билан бир-бирларини табриклаб, мамлакатлар фахрийлари ва биродар халқларига тинчлик, сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тиладилар.

Чегараолди ҳудудларда Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Жабр кўрган туманларда аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш ва инфратузилмани тиклаш бўйича навбатдаги қадамлар келишиб олинди.

Президентлар коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ жорий эпидемиологик вазиятни ҳам кўриб чиқдилар. Пандемияга қарши кураш, аҳоли ва бизнес учун чекловларни босқичма-босқич юмшатиш борасида мамлакатларда кўрилаётган чоралар қўллаб-қувватланди.

Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий соҳада эришилган келишувларни тез фурсатларда амалга ошириш, жумладан, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш саноати, транспорт ва логистика, бошқа тармоқларда истиқболли лойиҳаларни тайёрлаш ва илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари халқаро аҳамиятга молик қатор масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий табриклаб, эзгу тилаклар билдирдилар.

Мулоқот чоғида чегараолди ҳудудларда Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Аҳолига зарур ёрдамни кўрсатиш, инфратузилма ва коммуникацияларни қайта тиклаш борасида биргаликда амалга оширилаётган биринчи навбатдаги тадбирлар қўллаб-қувватланди.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини, аввало савдо-иқтисодий соҳада кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

Пандемиянинг салбий оқибатлари таъсирини камайтириш мақсадида амалий ҳамкорликнинг янги лойиҳалари ва йўналишларини ишлаб чиқишда икки мамлакат бош вазирлари раҳбарлигидаги қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг муҳим роль ўйнаши таъкидланди.

Шунингдек, халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳамда Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (55)

Асосий мавзулар