04:17 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ғалабанинг 75 йиллиги (50)
435 0 0

Президент Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги билан барча фахрийларни, бутун халқни табриклади.

ТОШКЕНТ, 9 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги билан барча фахрийларни, бутун халқни табриклади.

Байрам тантанаси Ғалаба боғидаги амфитеатрда бўлиб ўтди.

Маросимда уруш ва меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар жам бўлди. 

"Бугунги қутлуғ айёмда барчамиз, аввало, ўз жонини она юрт учун қурбон қилган ватандошларимизнинг руҳи поклари олдида бош эгиб таъзим қиламиз. Сизлар каби минглаб уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларини – азму шижоатли, довюрак ота-боболаримиз, сабр-матонатли оналаримиз, момоларимизнинг номларини ҳурмат билан тилга оламиз", - деди давлат раҳбари.

Бу йил карантин туфайли уруш ва меҳнат фахрийларининг аксарияти байрамни ўз уйларида нишонлади. Улар телевидение орқали бугунги тантанали маросимни тўғридан-тўғри кузатиб борди. 

"Сиз азизларнинг барчангизни ғойибона бағримга босиб, бугунги эркин ва озод ҳаётни таъминлаш йўлида кўрсатган мардлигингиз, Ватанга садоқатингиз учун ўз номимдан, халқимиз номидан раҳматлар айтиб, энг эзгу ва самимий тилакларимни изҳор этаман. Биз сизларнинг тимсолингизда ўзининг доно маслаҳатлари, бой ҳаётий тажрибаси билан ҳаммамизга устоз ва дуогўй бўлиб юрган мўътабар инсонларни кўрамиз. Сизларнинг ҳар бирингиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Ҳаёт йўлларида дуч келаётган турли қийинчилик ва муаммоларни, ҳозирги кунда бошимизга тушган синовларни енгиб ўтишда биз сизларнинг мислсиз сабот ва матонатингиздан, қатъиятингиздан доимо куч ва ибрат оламиз. Ёш авлодимизни Ватанга, халққа садоқатли, жасур инсонлар этиб тарбиялашда биз сизларни доимо ўрнак деб биламиз ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолади", – деди Мирзиёев. 

Шавкат Мирзиёев поздравил ветеранов с праздником
Пресс-служба
Шавкат Мирзиёев поздравил ветеранов с праздником

Давлатимиз раҳбари байрам тадбирига келган уруш ва меҳнат фахрийларининг ҳар бири билан саломлашиб, ҳол-аҳвол сўради. Уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилади.

Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (50)

Асосий мавзулар