09:32 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Сиёсат
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (893)
423 0 0

Ниҳоят президентдан одамлар вафот этишда давом этаётган бир вақтда у нега АҚШда ўтказилаётган тестлар ҳақида гапираётганини сўрашди. Трамп бунга кескин оҳангда: "Буни мендан эмас, Хитойдан сўранг", дея жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп журналистлар билан содир бўлган навбатдаги айтишувдан сўнг матбуот-анжуманини тўхтатди.

Оқ уй раҳбари душанба куни матбуот билан мулоқот қилди ва ўз чиқиши давомида АҚШ коронавирусни аниқлаш учун бошқа ҳар қандай давлатга қараганда кўпроқ тест қилгани ҳақидаги фактни реклама қилиб ўтди. Аммо журналистлар президентга ёқмайдиган саволларни беравердилар. Трамп уларга кескин жавоб қайтарди. Хусусан, журналистларнинг бирига у: "мен сизни жуда яхши тушунаман, ҳатто сизнинг ўзингизданда яхшироқ тушунаман", деди.

Ниҳоят президентдан одамлар вафот этишда давом этаётган бир вақтда у нега АҚШда ўтказилаётган тестлар ҳақида гапираётганини сўрашди. Трамп бунга кескин оҳангда: "Буни мендан эмас, Хитойдан сўранг", дея жавоб берди. Сўнгра у берилган саволни "жирканч", дея таърифлади ва бу ўз навбатида журналистни қуюшқондан чиқарди.

Трамп кейинги берилган саволга жавоб беришдан бош тортди ва шундан сўнг матбуот-анжуманини тўхтатди.

Трамп илгарилари кунлик брифинглар ўтказилар ва уларда матбуот билан тортишулар рўй берар эди, сўнгра омма олдида журналистларнинг негатив муносабати шароитида бу ишларни амалга ошириш тўғрилигига шубҳа билдирди. Охирги икки ҳафтада вақти-вақти билан кўриниш берар, аммо унинг матбуот-котиби Кейли Макинани ўзи алоҳида брифинглар ташкил эта бошлади. Бу Оқ уйда сўнгги икки йилда қайта тикланган анъанадир.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (893)

Асосий мавзулар