04:44 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Сиёсат
Ҳавола олиш
22801

Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитасининг раиси ва Беҳзод Мусаев эса бош вазирнинг ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда. Уларнинг номзоди депутатлар томонидан маъқулланди.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси, Беҳзод Мусаев эса бош вазир ўринбосари лавозимига тайинлашини кутилмоқда.

“Миллий тикланиш” демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров ўзининг телеграм каналида маълум қилишича, депутатлар бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига шу пайтгача Давлат солиқ қўмитасининг раиси лавозимида фаолият олиб борган Беҳзод Мусаев номзодини маъқулланган.

Бехзод Мусаев глава ГНК
Sputnik / Рамиз Бахтияров
Беҳзод Мусаев

Шунингдек, Давлат солиқ қўмитасининг раиси лавозимига шу пайтгача Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб борган Шерзод Кудбиев номзоди маъқулланган.

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Шерзод Кудбиев

Қонунчиликка кўра, парламент томонидан маъқулланган ҳукумат аъзоси номзоди Ўзбекистон президенти томонидан тайинланади.

Асосий мавзулар