Ўзбекистон Афғонистонда эришилган сиёсий битимни қўллаб-қувватлайди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ТИВ ушбу муҳим қарорлар қўшни Aфғонистонда сиёсий музокараларга ҳамда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчликка йўл очишига умид билдирган.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистон Aфғонистоннинг сиёсий етакчилари томонидан инклюзив ҳукумат ва Миллий ярашув бўйича Олий кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги келишувга эришилганини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

 Ашраф Гани и  Абдулла Абдулла - Sputnik Ўзбекистон
Ашраф Ғани ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ Афғонистонда ҳукуматни тақсимлаб олди

Вазирлик ушбу муҳим қарорлар қўшни Aфғонистонда сиёсий музокараларга ҳамда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчликка йўл очишига умид билдирган.

“Ўз навбатида, Ўзбекистон Aфғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашда, афғонлараро сиёсий жараённи ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда ҳамда тинч ва фаровон Aфғонистонни барпо этиш учун ҳар жиҳатдан ёрдам беришда давом этади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва собиқ бош вазир Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасида сиёсий битим имзолангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0