07:34 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Сиёсат
Ҳавола олиш
351 0 0

Сурия ва Иордания чегарасида Эт-Танфа туманида АҚШ ҳарбий базаси ўрин олган. База атрофидаги америка ҳарбийлари назорат қиладиган 55 километрли зонада қочоқлар лагери жойлашган.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Суриядаги Эт-Танф базасида фаолият юритувчи америкалик ҳарбийлар ИД террористик гуруҳи билан фаол ҳамкорлик қилмоқда, деди россиялик журналистларга ҳукумат қўшинлари томонига ўтган жангарилар гуруҳи қўмондони Абу Хамзий.

Гуруҳ АҚШ ҳарбий базасида ўқув машғулотларини ўтаган, аммо яқинда Башар Асад бўлинмаларига таслим бўлган. Таслим бўлиш олдидан улар таянч пунктини тарк этганлар. Хабарларда айтилишича, қочоқ жангарилар нефт-газ ва транспорт объектларида диверсияларни, шунингдек, Дамашқ назоратида бўлган ҳудудларда терактларни амалга ошириш учун тайёрланган.

"Америкаликлар у ерларни ўзларининг ҳудудлари, деб ҳисоблайдилар. Улар у ерда ўзларини шох каби ҳис қилишади. Капитан Майк, уларнинг ҳаммаси бир. <…> Улар "ИД" вакиллари билан бирга ишлайдилар, ҳамкорлик қиладилар. Улар "ИД" жангарилари билан бирга ишлаган, уларни киритган, ҳозир ҳам уларни машқ қилдирмоқда ва бирга ишлаб келмоқда", - деди Абу Хамзий.

Қочқин жангари номини тилга олган капитан Майк унинг инструктори бўлган. Хамзийнинг инструктор америка ҳукумати "суриялик жангарилардан қай тарзда фойдаланаётганидан" бехабар, "у фақат қуролдан фойдаланишни билади" ва ундан қандай фойдаланишни ўргатади. Хусусан, Абу Хамзий жангариларни американинг 40- ва 50- калибрли пулеметлардан фойдаланишни ўргатган.

Сурия ва Иордания чегарасида Эт-Танфа туманида АҚШ ҳарбий базаси жойлашган. База атрофидаги америкалик ҳарбийлар назорат қиладиган 55 километрли зона қочоқлар лагери жойлашган. Россия ҳарбийлари, Россия ва Сурия ТИВ вакиллари бир неча маротаба лагердаги аҳвол гуманитар фалокатга яқинлигини таъкидлашган эди.

Асосий мавзулар