22:40 21 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Сиёсат
Ҳавола олиш
20020

ОДКБ бизнинг давлатларимиз фуқаролари саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш манфаатларига мос келади, дея баёнот қилди Лавров

ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Коронавирус жиддий синовга айланди, ОДКБ мамлакатлари биологик хавфсизлик соҳасида масалаларни муҳокама қиладилар, дея баёнот қилди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров видеоанжуман форматида ўтказилган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) ТИВ раҳбарлари кенгаши йиғилиши давомида.

"Коронавирус инфекцияси халқаро муносабатларнинг бутун бошли тизимига таъсир кўрсатаётган жиддий синовга айланди, у барча давлатлар ва давлатлараро тузилмалар учун чақириққа айланди. Бугун биз ташкилотимиз фаолиятига доир қандай хулосалар чиқаришимиз зарурлигини синчковлик билан таҳлил қилишимиз керак бўлади", - деган Лавров.

Лавров ОДКБ салоҳияти бу турдаги хатарларга жавоб бериш учун ҳам муҳимлигини қўшимча қилди.

"Бизнинг давлатларимиз фуқаролари саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш манфаатларига мос келади. Шу боис биз бугунги кунда биринчи галда биологик хавфсизлик соҳасидаги биринчи чора-тадбирларни кўриб чиқишимиз лозим", - дея изоҳ берди вазир.

ОДКБ ташкилотига Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо.

Асосий мавзулар