03:48 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Сиёсат
Ҳавола олиш
42510

Илгарироқ Хитой парламенти Гонгкон хавфсизлиги бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича резолюцияни қабул қилган эди.

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Хитой бошқа давлатларни Гонгконг ишларига аралашишни зудлик билан тўхтатишга чақирмоқда. Бу ҳақда жума куни ўтган брифингда ХХР ТИВ расмий вакили Чжао Лицзянь маълум қилди.

"Тегишли давлатлар Гонгконг ишларига ва ХХР ички ишларига дағаллик билан аралашмоқдалар, Хитой буни қоралайди ва қатъий протест билдиради, биз тегишли мамлакатларга тақдимнома киритдик... Биз барча тегишли мамлакатларни Хитой суверенитетини ҳурмат қилишга ва Гонгконг ишларига аралашишга бўлган ҳар қандай уринишларни тўхтатишга чақирамиз", - деб қайд этди дипломат Буюк Британия, Австралия, Канада ва АҚШ ТИВининг умумий баёнотига изоҳ берар экан.

Илгарироқ Хитой парламенти Гонгкон хавфсизлиги бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича резолюцияни қабул қилган эди. Ҳужжат автономия учун махсус ишлаб чиқилган ва бузғунчилик ва сепаратистик фаолиятга, шунингдек, марказий ҳукуматни ағдаришга қаратилган фитналарнинг ҳар қандай турини, терроризм ва чет элдан аралашувни таъқиқлашни назарда тутади.

Бу Гонгконг ҳукуматга қарши кучлари ҳамда қатор ғарб мамлакатларининг норозилигини келтириб чиқарди.

Сал олдин Sputnik радиоси Хитой АҚШнинг Гонгконг юзасидан қилган таҳдидларига қатъий жавоб қайтаргани ҳақида хабар берган эди. Бирлашган Қироллик, Австралия, Канада ва АҚШнинг қўшма баёнотида ХХР ҳукуматининг Гонгконг учун миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонуннинг ишлаб чиқарилиши ҳақидаги қарори Британия ва Хитой ўртасида имзоланган минтақа автономияси ҳақидаги декларация низомларига тамомила зидлиги маълум қилинган эди.

Асосий мавзулар