17:01 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Сиёсат
Ҳавола олиш
28910

Бугунги учрашувда ҳукумат раҳбарлари транспорт, қурилиш, энергетика, шунингдек, таълим, туризм, спорт, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган қатор ҳужжатларни имзоладилар.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг (ҲРК) навбатдаги йиғилиши 6 ноябр куни Ўзбекистонда бўлиб ўтади, дея хабар беради РИА Новости Беларусь Вазирлар Кенгаши матбуот хизматига таяниб.

"МДҲ ҲРКнинг навбатдаги йиғилиши 6-ноябр куни Тошкентда бўлиб ўтади", - деди матбуот ҳизмати вакили.

Бу Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳукумат раҳбарларининг видео-конференция тарзида ўтказилган навбатдаги учрашувида маълум бўлди. Муҳокама иштирокчилари МДҲнинг 2030 йилгача бўлган даврда иқтисодий ривожланиш Стратегияси лойиҳасини қабул қилдилар. Ҳужжатда Ҳамдўстлик мамлакатларининг иқтисодий соҳадаги давлатлараро ҳамкорлик механизмларнинг мақсадлари, асосий вазифалари, ҳамкорлик йўналишларига нисбатан келишилган ёндашувлари акс эттирилган.

Бундан ташқари, ҳукумат раҳбарлари транспорт, қурилиш, энергетика, шунингдек, таълим, сайёҳлик, спорт, маданият, ёшлар ҳамкорлиги ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган қатор ҳужжатларга имзо чекдилар.

Бугун Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Михаил Мишустин ва Абдулла Арипов ўртасида телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Томонлар савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий соҳалардаги Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг бир қатор долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, бош вазирлар икки ва кўп томонлама мулоқотлар жадвали ҳақида ҳам фикр алмашди.

Асосий мавзулар