ТИВ ўзбек-қирғиз чегарасидаги можаро юзасидан баёнот берди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ҳодиса натижасида икки томондан ҳам жабрланганлар бор. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасидаги юз берди ҳодиса юзасидан расмий баёнот берди.

“Воқеа сабабларини икки томон расмий шахслари ўрганиши шуни кўрсатдики, Чашма булоғининг ариқларини биргаликда тозалаш пайтида юзага келган баҳслашув натижасида икки мамлакатнинг айрим фуқаролари ўртасида можаро келиб чиққан. Ҳодиса натижасида икки томондан ҳам жабрланганлар бор. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди. Икки мамлакатнинг чегарадош вилоятлари раҳбарларининг музокаралари натижасида вазият тўлиқ назоратга олинди. Томонлар бундан кейин олдиндан келишувсиз тозалаш ишларини олиб бормасликка келишиб олдилар”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, Чашма булоғи Ўзбекистон ва Қирғизистон аҳолисини ичимлик ва суғориш суви билан таъминлайди.

“Ўзаро манфаатларни инобатга олган ҳолда Чашма булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида келишув мавжуд”, - дея таъкидланган хабарда.

1 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Ариповнинг Қирғизистон ҳукумати раҳбари Кубатбек Боронов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Первый вице-премьер-министр Кыргызстана Кубатбек Боронов встретился с премьер-министром Узбекистана Абдуллой Ариповым на пропускном пункте Чечме-Автодорожный в Баткенской области - Sputnik Ўзбекистон
Чегарадаги можаро: Арипов ва Боронов нималар тўғрисида келишиб олди

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди. Трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш ва чегарада юзага келадиган муаммоларни дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳида, шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 2017 йил 6 октабрда имзоланган Чегара ҳудудида ишонч чоралари бўйича битим қоидаларига мувофиқ ҳал қилиш тўғрисида келишувга эришилди.

Ҳукумат раҳбарлари яқин вақт ичида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва Ўзбекистон Республикасининг чегарадош вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон ҳукуматининг чегараолди ҳудудларидаги ваколатли вакиллари Кенгашини ўтказишга келишиб олди.

Икки мамлакат делегациялари раҳбарлари биргаликда маҳаллий аҳоли билан ҳам учрашув ўтказди.

Янгиликлар лентаси
0