15:05 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Сиёсат
Ҳавола олиш
134010

Россия президенти Совет Иттифоқидан чиқишда "рус халқидан олган" совғаларини ташлаб чиқиши керак бўлган республика ҳақида гапирганда кимни назарда тутган эди.

ТОШКЕНТ, 22 июн – Sputnik. Кеча “Россия 1” телеканали эфирида Россия президенти Владимир Путиннинг журналист Павел Зарубинга берган катта фильм-интервьюси эълон қилинди.

Унда Владимир Путин, журналистнинг Россия конституциясига киритилаётган ўзгаришлар ҳақидаги саволига жавоб бераркан, Совет Иттифоқига аъзолик даврида айрим республикаларнинг майдони Россия ерлари ҳисобидан сезиларли даражада кенгайганини айтиб ўтди.

“Совет Иттифоқи тузилиш шартномасида ҳар бир республикага ундан чиқиш ҳуқуқи берилган, лекин чиқиш процедураси аниқ кўрсатилмаган эди. Шу ўринда савол туғилади - бирор республика Совет Иттифоқига кириб, Иттифоқда бўлган даврида ўз ҳудудидга Россияга тегишли бўлган улкан ерларни қўшиб олиб, кейинчалик Иттифоқдан чиқишга қарор қилса, нима қилиши керак?

Иттифоқдан чиқишга қарор қилибди майли, ҳеч бўлмаса рус халқидан олган совғасини, анъанавий Россияга тегишли бўлган ерларини қолдириб, қандай келган бўлса шу ҳолда чиқиб кетса бошқа гап эди, лекин буларнинг ҳеч бири Совет Иттифоқини тузиш шартномасида кўрсатилмаган эди.

Шу сабабли бугун мен, Россия Конститутциясига таклиф қилинаётган қўшимчаларни мутлақ тўғри деб биламан", - деди Россия президенти.

Маълумот учун, Россия конституциясига киритилиши таклиф этилаётган қўшимчалар орасида Конституциянинг 67 моддасига киритилаётган қўшимчалар ҳам бор. У ерда Россия ҳудудининг яхлитлиги ва бўлинмаслиги айтиб ўтилган.

“Рус халқи совғаси” ҳақида гапирганда Путин, биринчи навбатда, албатта Украинани назарда тутган эди, чунки 1917 йилдан 1991 йилга қадар Украина Республикаси ҳудуди Россия ерлари ҳисобидан сезиларли миқдорда кенгайган. 

1917-1922 йилларда Украина Совет Иттифоқига қўшилганидан сўнг Одесса, Херсон, Запорожье, Донецк, Луганск, Днепропетровск, Харьков ва яна бир неча вилоятлар Коммунистик партия раҳбарияти томонидан Украина республикаси таркибига қўшилган эди.

1954 йилда эса Хрущев КПССнинг биринчи котиби бўлган вақтида эса Қрим ярим оролини Украина таркибига киритилган.

Уша вақтларда барча Иттифоқ республикалари ягона давлат СССР таркибида бўлгани туфайли ушбу маъмурий ҳудудий ўзгаришлар асосан расмий характерга эга бўлиб, аҳоли кундалик ҳаётида жиддий акс этмаган.

1991 йилда эса Украина Совет Иттифоқи таркибидан чиқишга қарор қилганда, Иттифоқда бўлган даврида унга қўшиб берилган ерлар Украина таркибида қолган, маъмурий чегаралар бўлса – ҳақиқий давлат чегарасига айланган.

2014 йилда Украинада АҚШ ва қатор Ғарбий давлатлар бошқарувида содир бўлган давлат тўнтарувидан сўнг Қрим ярим ороли аҳолиси, Донецк ва Луганск вилоятлари аҳолиси янги ноқонуний ҳукумат бошига келган Украина раҳбариятига бўй сўнишни истамади. Қрим ярим Ороли аҳолиси Россия ҳукуматига ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ярим оролда ўтказилган референдумда аҳолининг 97% Россия таркибига кириш учун овоз беришди.

Донецк ва Луганск шаҳарлари эса ўзларини алоҳида республикалар -  ДНР ва ЛНР деб эълон қилиб, ҳозирга қадар Украина ҳукуматига фаол ҳарбий қаршилик кўрсатиб келмоқда.

Асосий мавзулар