12:46 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Сиёсат
Ҳавола олиш
167 0 0

Эстония ҳукумати Россия оммавий ахборот воситаларини таъқиб қилиб, демократия тамойилларига риоя қилмаяптилар - Черышева Sputnik Эстония билан боғлиқ вазият ҳақида

ТОШКЕНТ, 23 июн - Sputnik. Эстония ҳукумати Европанинг турли тузилмалари томонидан берилган тавсияларга қулоқ солмади ва ўз фаолиятини минимал даражагача чеклашга мажбур бўлган Sputnik Эстонияга нисбатан муносабатини ўзгартирмади. Бу ҳақда нашр раҳбари Елена Черышева ОБСЕнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ўтказилган онлайн-учрашуви қатнашчиларига сўзлади.

Эстонияда сўз эркинлиги тамойилларининг яққол бузилишлари кузатилмоқда, деб таъкидлади журналист. Хусусан, Черышева сўзларига кўра, Эстония ҳукумати Sputnik Эстония таҳририятига босимнинг турли шакл ва инструментларидан очиқчасига фойдаланмоқда. 2019 йил охирида республика Полиция ва чегара хизмати департаменти барча ходимларга ультиматум қўйилган хатларни юборди: агар журналистлар Россия агентлиги билан ҳамкорлигини тўхтатмасалар, улар "Европа санкцияларига риоя қилмаслик" моддаси бўйича жавобгарликка тортиладилар. Бу санкциялар остида мамлакат ҳукумати 2014 йилда "Россия сегодня" ХАА бош директори Дмитрий Киселёвга нисбатан жорий этилган чекловларни назарда тутмоқда. Шу билан бирга, агентликнинг ўзи санкциялар рўйхатига киритилмаган.

Бироқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб таҳдидлар туфайли нашр сайти фавқулодда режимда ишламоқда, таҳририят ходимлари эса Sputnik Эстония билан шартномаларни бекор қилишга мажбур бўлдилар.

"Бу ўзгача фикрлашга қарши курашнинг энг ёрқин намунасидир, - дейди Елена Черышева. - Фақатгина Эстония полицияси Россия давлат оммавий ахборот воситаларига нисбатан шахсий санкцияларни қўллашга йўл қўяди".

Елена Черышева, шунингдек, ўтган йилнинг декабр ойи охирида Sputnik Эстония журналистлари атрофидаги вазият фонида, Эстония бош вазири Юри Ратас Эстония демократиясини бутун дунёга намуна келтирганини эслатди.

"Менинг тушунимча, у полиция томонидан журналистларга нисбатан таҳдидни демократия деб ҳисоблайди. Номақбул ОАВга нисбатан очиқча жазо чоралари эса – сўз эркинлигининг эстонча талқинидир", - дея таъкидлади Черышева ОБСЕ конференциясидаги ўз нутқида.

Эслатиб ўтамиз, ОБСЕнинг матбуот эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир аввал бошдан Эстония позициясига мутлақо қарши эди. 2019 йилнинг декабр ойида Дезир Эстония ҳукуматига Sputnik Эстонияга босим ўтказмаслик чақириғи билан мурожаат қилиб, таҳририятга нисбатан киритилган чекловларни кераксиз, дея атади. "Бу ахборотнинг эркин оқимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин", - деб ёзган Дезир ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

"Сизнинг сўзларингиз уларгача етиб бормагани ачинарли",- деди Елена Черышева Арлем Дезирга ўз нутқи якунида.

ОБСЕнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича йиғилиши (HDIM) - бу Европада йилига ўтказиладиган энг йирик анжуман бўлиб, унда ОБСЕнинг 57 мамлакатлари делегациялари, ОБСЕ тузилмалари вакиллари, шунингдек, халқаро ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этадилар. Конференцияда нутқ сўзловчилар бутун дунё бўйлаб ОАВ эркинлиги, демократия ва журналистлар хавфсизлиги масалаларини муҳокама қиладилар. Учрашув натижалари бўйича иштирокчилар энг долзарб муаммоларни ечими бўйича тавсияларни ишлаб чиқадилар.

Бу йилги йиғилиш Албания бошчилигида коронавирус пандемияси муносабати билан онлайн форматда ўтказилмоқда.

Асосий мавзулар