01:09 26 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)
69770

Путин ўзбекистонлик ҳарбийларнинг Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган Параддаги иштирокини "бу бизнинг стратегик шериклигимизнинг кўзга кўринарли белгиси", дея баҳолади.

ТОШКЕНТ, 23 июн - Sputnik. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан олий даражадаги музокаралар давомида Ўзбекистон етакчисига Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига ташриф буюргани учун миннатдорлик билдирди.

"Ҳурматли Шавкат Миромонович, сизни кўриб турганимдан беҳад хурсандман. Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан уюштирилган тантанали тадбирларга, Парадга келганингиз учун раҳмат. Ўзбекистон Қуролли Кучлари бўлинмаларининг 75 нафар ҳарбийлари эртага Москвадаги Қизил майдонда ўтишидан мамнунман", - деди Россия етакчиси.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "биринчи бор", дея бу гапга аниқлик киритиб ўтди.

Путин ҳарбийларнинг параддаги иштирокига "бу бизнинг стратегик шериклик муносабатларимизнинг яққол намойишидир", дея баҳолади.

Путиннинг айтишича, у Ўзбекистон президенти 9-май куни Тошкент шаҳрида Ғалаба паркини очганидан бохабар.

Россия президенти, шунингдек, Ўзбекистон халқи Ғалабага қўгна улкан ҳиссасини, Ўзбекистон эвакуация қилинган икки миллионга яқин инсонларни бағрикенглик билан қабул қилганини, эвакуация қилинган корхоналарнинг аксарияти Ўзбекистонда жойлаштирилганини ёдга олди.

Мирзиёев ўз навбатида, Владимир Путин ва бутун Россия халқини улуғ айём билан табриклади.

"Бу – бизнинг умумий тарихимиз, умумий ғалабамиз", - деди Шавкат Мирзиёев. Тошкентдаги Ғалаба боғининг Ёдгорлик мажмуаси фондини бойитиш, шунингдек, Ўзбекистон халқининг Ғалабага қўшган ҳиссаси тўғрисида янада ҳаққоний статистик маълумотларни олиш мақсадида архив материалларини тақдим этишга тайёрлик намойиш этгани учун Россия томонига миннатдорлик билдирилди.

Суҳбат чоғида стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)

Асосий мавзулар