23:51 25 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)
705 0 0

Москвада бугун Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига парад ўтказилмоқда. Парадда 14 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 234 дона тарихий ва замонавий ер усти ҳарбий техникалари саф тортиб ўтди

ТОШКЕНТ, 24 июн - Sputnik. Россия Владимир Путин Ғалаба парадидан сўнг Қозоғистон, Ўзбекистон, Молдова ва Тожикистон президентлари билан "оёқда" мулоқот ўтказди. Беларусь президенти Александр Лукашенко бу вақт давомида орқада юрди.

Ғалаба парадидан сўнг давлат раҳбарлари Номаълум аскар қабрига гул қўйиш учун Александр боғига йўл олдилар. Путин йўл давомида Қосим Жомарт-Тоқаев, Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида борди.

Беларусь президенти Александр Лукашенко орқада ҳаракатланди ва ҳеч ким билан мулоқот қилмади.

Гул қўйиш маросимидан сўнг Путин маълум вақт Молдова етакчиси Игорь Додон билан мулоқот қилди.

Парадда 13 хорижий давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Молдова, Мўғулистон, Сербия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон нинг ҳарбий хизматчилари иштирок этдилар.

Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)

Асосий мавзулар