АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонга ташриф буюради

© AFP 2023 / KARIM JAAFARСпециальный представителей США по вопросам афганского примирения Залмай Халилзад
Специальный представителей США по вопросам афганского примирения Залмай Халилзад - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Покистон, Қатар ва Ўзбекистонга ташриф буюради.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Покистон, Қатар ва Ўзбекистонга ташриф буюради ва Афғонистондаги тинчлик жараёнини муҳокама қилади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар қилмоқда.

“Учала жойда ҳам махсус вакил Халилзод барча афғонларнинг афғонлараро музокаралар арафасида қолган мажбуриятларни бажаришини, айниқса, зўравонликни камайтириш ва маҳбусларни ўз вақтида озод қилишни қўллаб-қувватлашга чорлайди”, - дейилган хабарда.

Бундан ташқари, у видеоалоқа режими орқали Афғонистон расмийлари билан музокаралар ўтказади.

Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов  - Sputnik Ўзбекистон
Камилов ва Залмай Халилзод Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди

Сафар давомида Халилзодга АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси раҳбари Адам Болер ҳамроҳлик қилади.

“Делегация Афғонистоннинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш ва минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун бир қатор соҳаларда сармоя киритиш имкониятлари ҳамда ҳамкорликни ўрганади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва “Толибон”* радикал ҳаракати 29 февраль куни Қатарда тинчлик битимини имзолади. Битим Афғонистондан америка қўшинлари чиқарилишини ҳамда афғонлараро мулоқот бошланганлигини назарда тутади.

Шунингдек, Кобул 5 минг нафаргача маҳбус толибларни, толиблар эса минг нафаргача афғон ҳарбийларини озод қилиши керак.

* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0