14:36 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Сиёсат
Ҳавола олиш
68 0 0

Турин политехника университети ректори олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўктам Саломов Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқиий ахборот” телеграм каналида хабар қилинди.

Шавкат Мирзиёев Ўктам Саломовни янги лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарорни 29 июнь куни имзолаган.

У шу вақтга қадар Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори лавозимида фаолият юритган. Ундан аввалроқ эса Андижон машинасозлик институти ректори лавозимида ишлаган.

Ўктам Саломов 1977 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 1999 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иссиқлик физикаси бўлими, 2004 йилда Франциянинг Пьер ва Мария Кюри номли 6—Париж университети аспирантурасини тамомлаган. 2014 йилда эса Турин политехника университети докторантурасини битирган.

Асосий мавзулар