14:26 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Сиёсат
Ҳавола олиш
180 0 0

Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О'Брайен Россиянинг толиблар билан "тил бириктируви" ҳақидаги айбловлар АҚШ махсус хизматлари томонидан тасдиқланмаганлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 30 июн – Sputnik. АҚШ вакиллар палатасидаги демократлар америка разведкаси вакилларидан Россия ва толибларнинг АҚШ ҳарбийларига қарши "тил бириктируви" ҳақида шахсан айтиб беришларини талаб қилдилар, дея баёнот қилди сешанба куни палатадаги демократ кўпчилик етакчиси Стени Хойер.

New York Times газетаси америка разведкасининг аноним вакилларига таяниб бир мақола эълон қилди. Унда таъкидланишича, РФ ҳарбий разведкаси толибларга алоқаси бўлган жангариларга Афғонистондаги америка аскарларига нисбатан амалга ошириладиган ҳужумлар учун мукофот пули ваъда қилишган ва АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда хабардор этилган. Аммо далиллар келтирилмаган.

"Оқ уй ва аппарат раҳбарини менинг илтимосимни бажаришга ва биз буни тўлиқ англаб етишимиз учун разведҳамжамият билан тўғридан-тўғри тушунтириш беришларига чақираман", - деб айтган Хойер журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, кеча Оқ уй томонидан саккиз нафар конгрессмен учун ўтказилган брифинг уларга разведка позицияси ҳақида эмас, балки фақатгина Оқ уй позицияси тўғрисида тушунча берган, холос. Демократлар разведка уларга хабарларнинг ҳақиқатлиги ҳақида ўз баҳосини беришни талаб қилмоқда.

Шу билан бирга 81 яшар Хойер адашиб, Россияни Совет Иттифоқи, деб атаган.

У шунингдек, сал олдин демократлар етакчилари томонидан айтилган, ушбу мавзуда фақатгина вакиллар палатаси бутун таркиби учун ўтказилган, деган ғояни қўллаб-қувватлади. Унинг сўзларига кўра, "Россия, аввалги каби Афғонистондаги ҳолатга салбий томондан жалб этилганига" шубҳа йўқ.

АҚШдаги РФ элчихонаси сал олдин Россия ва Афғонистон ҳақидаги хабарлардан сўнг дипломатлар номига келиб тушаётган таҳдидлардан сўнг мамлакат ҳукуматидан уларга адекват реакция билдиришни талаб қилган эди. РФ ТИВ оммавий ахборот воситаларида чоп этилган хабарларни фейк, дея атади. Трамп ушбу мақолани "буюртма", дея ҳисоблашини маълум қилди.

Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О'Брайен Россиянинг "Толибон" билан "тил бириктируви" ҳақидаги айбловлар АҚШ махсус хизматлари томонидан тасдиқланмаганлигини маълум қилди.

РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков, New York Timesда чоп этилган мақолага изоҳ берар экан, ушбу таъкидлар ёлғонлигини маълум қилди. Журналистларнинг Трамп ушбу мавзуни йил давомида Путин билан қандайдир тарзда бўлса ҳам муҳокама қилганми, деган саволига, Песков "йўқ", дея жавоб қайтарди.

Асосий мавзулар