01:35 28 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Сиёсат
Ҳавола олиш
51 0 0

Овоз беришда Россия Федерациясининг овоз бериш кунига 18 ёшга тўлган фуқаролари қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.

ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. 30 июн куни Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонасида Россия Федерацияси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича сайлов участкаси очилди, у 1 июл куни ҳам ишлайди.

“Ҳурматли Россия фуқаролари! 30 июн куни соат 14.00 дан 20.00 гача ва 1 июл куни соат 8.00 дан 20.00 гача Россия Федерациясининг Конституциясига ўзгартиришлар киритиш учун элчихонада (Тошкент, Нукус кўчаси, 83) умумроссия овоз бериши ўтказилади”, - деб ҳабар берилади РФ Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасининг Консуллик бўлими телеграм-каналида.

Дипломатик ваколатхонада айтилишича, иштирок этиш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб этилмайди. Шаҳс ёнида амалдаги хорижий ёки Россия ички паспортига эга бўлиши кифоя.

Шунингдек, консуллик бўлими фуқароларнинг илтимосига биноан, 1 июль умумроссия овоз бериш кунида сайлов участкасининг ўзида тайёр чет эл паспортларини олиш имконияти пайдо бўлганини маълум қилди.

Чет эл паспорти берилишга тайёрлигини текшириш ва уни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати билан шу ерда танишиш мумкин.

Таклиф этилаётган ўзгартиришларнинг мазмуни билан шу ерда танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Асосий қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича овоз бериш 22 апрелга белгиланган эди, бироқ март ойининг охирида коронавирус инфекциясининг тарқалиши сабабли Владимир Путин унинг кўчирилишини эълон қилди. Унда давлат раҳбари янги сана шифокорларнинг тавсиялари асосида белгиланишини таъкидлаган эди.

Асосий мавзулар