19:09 03 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Сиёсат
Ҳавола олиш
195 0 0

Президент сайлов участкасида соат 10:57 да пайдо бўлди ва ичкарига кирди. У ерда у паспортни кўрсатди ва сайлов комиссиясининг аъзоси уни сайловчилар рўйхатида белгилаб қўйди ва имзо қўйиш учун бир марталик ручкадан фойдаланишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Президент Владимир Путин Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича умумроссия овоз беришида иштирок этди.

Путин Россия Фанлар академиясида жойлашган 2151-сайлов участкасига келди, у бу ерда одатда турли даражадаги сайловларда овоз беради.

Президент сайлов участкасида соат 10:57 да пайдо бўлди ва ичкарига кирди. У ерда у паспортни кўрсатди ва сайлов комиссиясининг аъзоси уни сайловчилар рўйхатида белгилаб қўйди ва имзо қўйиш учун бир марталик ручкадан фойдаланишни таклиф қилди.

1 июля 2020. Президент РФ Владимир Путин во время голосования по вопросу одобрения изменений в Конституцию Российской Федерации на избирательном участке No 2151 в здании Российской академии наук (РАН).
© Sputnik / Алексей Дружинин
Президент РФ В. Путин принял участие в голосовании по внесению поправок в Конституцию РФ

Шундан сўнг, Путин бюллетенни олди ва сайлов кабинкасига борди, сўнг сайлов бюллетенларини қайта ишлаш мажмуасига бюлетенини туширди.

Кейин президентга барча сайловчиларга бериладиган тўплам берилди, унинг ичида ручка, кўкрак нишони, браслет, календарь ва “Миллион призов”дастури чиптаси мавжуд бўлиб, унда товарлар ва хизматлар ҳақини тўлаш учун сертификат ютиб олиш имконияти бор.

Президент ниқобсиз ва қўлқопсиз келди. Овоз беришдан олдин бинолар дезинфекция қилинди.

Бугун, 1 июл - Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича умумроссия овоз беришининг асосий куни. Аввалига у 22 апрел кунига белгиланган эди, аммо кейинчалик коронавирус эпидемияси сабабли қолдирилган.

Кейинроқ Путин янги овоз бериш санасини эълон қилди. Эпидемиологик вазиятни ва россияликларнинг хавфсизлигини таъминлаш зарурлигини ҳисобга олиб, овоз беришни ҳафта давомида - 25 июндан 1 июлгача ўтказиш қарор қилинди. Икки минтақа - Москва ва Нижний Новгород вилояти аҳолиси учун онлайн овоз бериш ташкил этилди.

Куни кеча Марказий сайлов комиссияси овоз беришда 49,6 миллион сайловчи, шу жумладан масофавий овоз беришганини маълум қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, бугун соат 12.00 га мамлакат бўйлаб овоз берувчиларнинг ўртача иштирок этиши 57,43 фоизни ташкил этди.

Асосий мавзулар