19:32 08 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Сиёсат
Ҳавола олиш
218 0 0

АҚШ миллий разведкаси директори Россия ҳукумати "Толибон" уюшмаси жангариларига улар Афғонистондаги америка аскарларига ҳужум уюштиришлари учун мукофот пуллари тўлаганликлари тасдиқлаган тақдирда ушбу санкциялар киритилади.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Россияга нисбатан "толиблар билан тил бириктирганлиги учун" санкция киритиш зарур, деб ҳисоблайди. Аммо РФ ва "Толибон" ўртасидаги эҳтимолий алоқалар Москва ва Оқ уй томонидан рад этилиб келинмоқда.

"Биз Россияга қарши санкцияларни ҳозирнинг ўзидаёқ киритишимиз шарт", - деган Пелоси MSNBC каналига берган интервьюсида.

Сал олдин АҚШ демократ-сенатори Боб Менендес мамлакат мудофаа бюджетига толиблар билан бўлган эҳтимолий "тил бириктирув" учун президент Владимир Путин ва Россия ҳукуматига қарши санкцияларни назарда тутувчи тузатишларни киритган эди.

АҚШ миллий разведкаси директори Россия ҳукумати "Толибон" уюшмаси жангариларига улар Афғонистондаги америка аскарларига ҳужум уюштиришлари учун мукофот пулларини тўлаганликлари тасдиқлаган тақдирда ушбу санкциялар киритилади.

Бу иш шундай маълумот келиб тушган кундан 15 кун ўтмай амалга оширилиши лозим.

Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков, америкалик сенатор ташаббусини изоҳлар экан, АҚШда айни вақтда "кўплаб тушунтириши қийин" ҳолатлар юз бераётганини айтди.

Сал олдин Пентагон The New York Times  газетасида эълон қилинган, россия ҳарбий разведкасининг толиблар билан алоқалари ҳақидаги маълумотларни тасдиқловчи далилларга эга эмаслиги ҳақида маълум қилган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп, New York Timesдаги мақолага шарҳ берар экан, уни "навбатдаги буюртма" деб атади, ва на ўзига, на вице-президентга, на Оқ уй аппаратига шу пайтгача ҳеч ким руслар Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ҳужум уюштирганлари ҳақида маълумот етказмаганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари Афғонистонаги халқаро коалиция контингентига ҳужум уюштириш учун пул маблағлари органликлари ҳақидаги маълумотларни рад этди.

 

Асосий мавзулар