Шавкат Мирзиёев Япония бош вазирига ҳамдардлик билдирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида сув босиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Япония бош вазирига ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати. 

"Шавкат Мирзиёев Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида рўй берган табиий офат туфайли кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди. Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига самимий таъзия изҳор қилиб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда шифо топишини тилади", - дейилган расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Япония жанубидаги Кюсю оролида содир бўлган кучли ёғингарчилик оқибатида кучли сел келиб кўплаб уйлар сув остида қолган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу табиий офат оқибатида 57 киши қурбон бўлган, яна бир неча киши бедарак йўқолган. Энг катта зарар Кумамото префектурасига етказилган. Шунингдек Кагосима, Оита ва Фукуока префектуралари ҳам зарар кўрган. 

Янгиликлар лентаси
0