05:05 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Сиёсат
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1051)
201 0 0

Коронавирусни жамиятнинг бирлиги, жипслиги ва бу борада белгиланган барча қоидаларга риоя қилиши билангина енгишимиз мумкин, дея ишонч билан таъкидлаган Артикходжаев

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Тошкент ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев коронавирус пандемияси муносабати билан навбатдаги бош шаҳар аҳолисига мурожаат қилди.

Ҳокимнинг таъкидлашича, сўнгги ойлар давомида Тошкент шаҳрида эпидемиологик вазиятлар ижобий томонга ўзгарганлиги сабабли оилавий тадбирлар, тўй-ҳашамларнинг ўтказилишига рухсат берилди. Ишлаб чиқариш корхоналари, қурилиш ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолияти қайта йўлга қўйилди.

Аммо хотиржамликка берилиш, санитария ва эпидемиология назорати талабларига тўлиқ риоя этилмаганлиги, тўйлар 30 дан ортиқ кишилар иштирокида ўтказилгани каби карантин талабларига зид бўлган ҳаракатлар оқибатида охирги ўн кунда пойтахтда касалликка чалиниш ҳолатлари кескин ошиб, кунлик 30-40 тадан ўртача 150-200 тагача кўпайди, ўлим ҳолатлари ҳам ортди.

"Коронавирус менга таъсир қилмайди, мендан узоқда деган фикрда бўлсак, адашамиз. Хавф ортда қолиши учун ҳаммамиз санитария-гигиена талабларига тўлиқ амал қилишимиз, бепорволикка йўл қўймаслигимиз, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслигимиз, жамоа бўлиб йиғилмаслигимиз, аввалдан мўлжалланган жамоавий тадбирларни ортга суришимиз лозим", - дейилади мурожаатда.

Артикходжаев шунингдек, савдо-сотиқ аксарият хизматлар сингари онлайн йўлга қўйилганлигини, ундан унумли фойдаланиш лозимлигини эслатиб ўтган.

Ҳокимнинг таъкидлашича, 10 июлдан уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи 1105 қисқа рақамли Call-маркази фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобил гуруҳлар ташкил этилади.

"Саломатлигингизда бирор нохушлик ва касаллик аломатларини ҳис қилганингизда бефарқ бўлманг, дарҳол шифокорларга мурожаат қилинг ва назоратда бўлинг, ўзингизни яккаланг ва зарур муолажаларни ўз вақтида кўринг. Коронавирусни жамиятнинг бирлиги, жипслиги ва бу борада белгиланган барча қоидаларга риоя қилиши билангина енгишимиз мумкин. Бу масалада бизга ёрдам беринг, саломат бўлинг", - дея якунлаган ўз мурожаатини Артикходжаев.

Ўзбекистонда куни кеча, 8 июль куни, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 092 нафарга етди.

Республика Махсус комиссияси қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви туфайли карантин чоралари кескин кучайтирилади.

Республика ҳудудида 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кескин кучайтирилади: автотранспорт ҳаракати ва йирик жамоат объектлари фаолияти чекланади.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1051)

Асосий мавзулар