Ўзбекистон ва АҚШ афғон иқтисоди учун муҳим лойиҳаларни тезлаштиришга қарор қилди

© REUTERS / Parwiz ParwizАфганские дети едут в багажнике автомобиля в провинции Лагман, Афганистан
Афганские дети едут в багажнике автомобиля в провинции Лагман, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон уч томонлама учрашувида аниқ йўналишлар ва лойиҳалар бўйича тор доирадаги экспертлар учрашувини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

ТОШКЕНТ, 23 июл - Sputnik. Афғонистонни иқтисодий қайта тиклаш масалалари, транспорт, энергетика, савдо, қишлоқ хўжалиги, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари 21-июл куни Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтган "Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон" уч томонлама ҳамкорлик механизмининг Иқтисодиёт бўйича қуйи қўмитасининг биринчи мажлисида муҳокама қилинди.

Флаг Японии - Sputnik Ўзбекистон
Токио Тошкентга Афғонистон бўйича янги маслаҳат шаклини таклиф қилди

Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон делегациясига Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Кудратов, АҚШ делегациясига Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Жонатан Ҳеник ва USAID администратори ёрдамчиси ўринбосари Нитин Мадҳав, Афғон делегациясига Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Мирвайс Наб ва Савдо ва саноат вазирининг ўринбосари Абдул Карим Маликиёр бошчилик қилди.

ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Ўзбекистон ушбу ҳамкорлик шаклини савдо, инвестиция, инфратузилмани ривожлантириш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ўзаро манфаатли лойиҳаларни илгари суриш учун долзарб механизм сифатида кўриб чиқишини таъкидлади, ушбу соҳалар уч томонлама мулоқот иштирокчи давлатлари ва бутун Марказий Осиё минтақаси учун муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Президент Таджикистана Эмомали Рахмон, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Раҳмон Афғонистон билан чегарадаги вазиятдан ташвишга тушди

Видеоконференцияда АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо ва инвестициялар бўйича Hadli битимнинг тўлақонли аъзоси мақомини Афғонистонга бериш, Афғонистон иқтисодиёти учун муҳим бўлган "Сурхон – Пули-Хумри" электр узатиш линияси ва "Мозори-Шариф –Кабул" темир йўли маршрути қурилиши каби лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказининг имкониятларидан фойдаланиш ва унинг негизида турли соҳадаги афғон мутахассислари учун қисқа ва узоқ муддатли курслар ташкил этиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари Жонатан Ҳеник "Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон" уч томонлама механизмининг Иқтисодиёт бўйича қуйи комиссияси биринчи мажлисини ўтказиш ташаббуси учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

Унинг қайд этишича, коронавирус пандемияси шароитида жаҳонда юзага келган вазият Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштириш, трансчегаравий савдони рағбатлантириш ва бутун минтақавий боғлиқликни илгари суриш зарурлигини талаб этмоқда.

Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон
Захарова: Афғонистондан чет эл қўшинларининг тўлиқ чиқарилиши урушга нуқта қўяди

USAID вакили Нитин Мадҳав Ўзбекистон-Афғонистон иқтисодий ҳамкорлигининг жадал ривожланиб бораётганини юқори баҳолади ва иқтисодий ривожланиш, хусусий секторни мустаҳкамлаш, аёллар тадбиркорлигини рағбатлантириш ва савдо алоқаларини фаоллаштириш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда USAID зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Афғонистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Мирвайс Наб "Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон" уч томонлама механизмининг аҳамиятини қайд этар экан, ушбу шакл хавфсизлик, иқтисодиёт, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги каби устувор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш учун ноёб майдон эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, "пандемияга қарамай, Ўзбекистондан Афғонистонга турли товарлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар мунтазам равишда ўтаётганлиги афғон халқига нисбатан биродарлик муносабатинг намунаси бўлди".

Вооруженные боевики - Sputnik Ўзбекистон
Суриядан Афғонистонга қочган жангарилар Марказий Осиёга ҳужум режалаштирмоқда – Нургалиев

Кун тартибига мувофиқ трансчегаравий энергетика, савдо ва қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика маҳсулотларини етказиб бериш, транспорт ва маршрутлар хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича панел мунозаралари ташкил этилди.

Тадбир сўнгида АҚШ ва Афғонистон вакиллари Иқтисодиёт бўйича қуйи комиссиянинг биринчи мажлисини юқори ташкилий даражада ўтказилгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди ва мунозараларни экспертлар даражасида давом эттиришни таклиф этди.

Мажлис якунига кўра аниқ йўналишлар ва лойиҳалар бўйича тор доирадаги экспертлар учрашувини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Янгиликлар лентаси
0