11:56 22 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Сиёсат
Ҳавола олиш
30310

Лукашенко амалдорлардан чет эл ОАВлари фаолиятига муносабат билдиришни талаб қилди. Мамлакат ТИВ раҳбари Макей шу ўринда яхшигина танбеҳ эшитди.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Беларус президенти Александр Лукашенко амалдорлардан ОАВдаги вазиятни ностабиллаштирувчи хабарларга муносабат билдиришни талаб қилди. Шунингдек, бундай ҳолатларда ушбу электорал кампания якунини кутиб ўтирмасдан, чет эл журналистларини мамлакатдан чиқариб юбориши мумкинлигини истисно қилмади.

"Ҳа, ҳукуматимизда ҳам, ташқи ишлар вазирлигида ҳам, ҳамма қўл қовуштириб ўтирибди, президентдан буйруқ келишини кутиб. Мамлакатга бундай муносабатни қандай тушуниш мумкин? BBC, "Озодлик", "Озод Европа" ва ҳоказолар, ахборот оқимлари... Мен ҳали тарафкашликни айтганим йўқ, улар ахир оммавий тартибсизликларга даъват қилмоқда. Нега сиз буларга тоқат қиляпсиз? Сиз-ку уларни бу ерда аккредитация қилган", - иқтибос келтирган Лукашенко сўзларидан Sputnik Беларусь.

Президент ОАВда деструктив (зарарли) маълумот берилган вақтда чоралар кўриш заруратига эътибор қаратди.

"Ушбу электорал кампаниянинг якунини кутиб ўтиришнинг ҳожати йўқ (9 август санасига мамлакатда президент сайловлари белгиланган – таҳр.). Агар улар бизнинг қонунларимизга амал қилмаса ва одамларни майдонларга чақирса, уларни бу ердан қувиб солинг", - дея топшириқ берди Лукашенко.

Беларусь мамлакати раҳбари ОАВдаги бузғунчиликка қатъият билан муносабат билдиришни талаб қилди, масъул шахслар, хусусан, президент администрацияси ахборот майдонига янада синчковлик билан эътибор қаратишлари лозимлигига эътибор қаратди.

"Албатта, охирги вақтларда президент администрацияси, матбуот-котиби иши мени жуда ҳайратлантирмоқда, ҳа, фикримча, Наталья Ивановна ҳам (Беларус парламенти юқори палатаси раиси Наталья Кочанова - таҳр.) бу ҳолатга синчковлик билан қараши мумкин эди", - деди Лукашенко.

Лукашенкога кўра, гап фақатгина интернет устида эмас, балки анъанавий ОАВ, мисол учун, газеталар хусусида ҳам бормоқда.

Беларус етакчиси ҳосилни йиғиштириш кампанияси ҳақида репортаж тайёрлашни маслаҳат берди.

"Комбайнерни суратга олинг, у ҳақда ҳикоя қилинг. Шу оддий одамлар ҳаётидан сўзланг - ахир улар бутун мамлакатни боқаётган меҳнаткашлар-ку. Ахир эртага ҳамма, биринчи навбатда шу бадхат одамлар ҳам ўзига, яқинларига, фарзандларига бир бурда нон олиш учун дўконга қараб югуради", - давом этди Беларус етакчиси.

Лукашенко масъул шахслардан у ёки бу кўрсатмаларни кутиб ўтирмасдан ўз мажбуриятларини бажаришни талаб қилди. "Мени диққат билан эшитинг, биз бу давлатда хўжайинмиз. Ўз мажбуриятингизни бажаринг. Агар уддалай олмасангиз - бу иш қўлимдан келмайди, деб айтинг. Бошқалар шуғулланади", - деди Беларус президенти. У мамлакатда сайлов кампанияси кетаётганига қарамай, муносабат билдирилиши шартлигини таъкидлади.

"Биз бу мураккаб электорал даврга кирганимизга қарамай, бошқа такрорлаб ўтирмайман. Ҳақорат ортидан ҳақорат - бундай бўлмайдида ахир. Мени ҳар томондан чаплаб бўлишди. Энди эса ҳеч қандай айби бўлмаган участка комиссиялари раисларига ҳам ташланишяпти. Уларнинг оиласи, фарзандлари бор ахир", - деб қўшимча қилди Лукашенко.

Асосий мавзулар