13:22 22 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Сиёсат
Ҳавола олиш
24230

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан муборакбод этди. Мулоқот давомида президентлар ўтган ойда Москвада бўлиб ўтган амалий учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратдилар.

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

“Владимир Путин Ўзбекистон президентини таваллуд куни билан чин дилдан муборакбод этиб, фаровонлик ва муваффақият тилади.

Лидерлар ўтган ойда Москва шаҳрида бўлиб ўтган амалий учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратдилар,” – дейилган хабарда.

Бундан аввал Марказий Осиё давлат етакчилари Мирзиёевни туғилган куни билан табриклагани ҳақида хабар бергандик.

Асосий мавзулар