11:37 22 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Сиёсат
Ҳавола олиш
19310

Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 63 ёшга тўлди. Ушбу муносабат билан Марказий Осиё, МДҲ ва хорижий давлат раҳбарларидан табрикномалар келиб тушмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Россия бош вазири Михаил Мишустин Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади.

“Сизни туғилган кунингиз билан чин юракдан табриклайман.

Қардош Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши, халқаро майдонда обрўси ошиши Сизнинг номингиз билан бевосита боғлиқ.  

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасини бирлаштирувчи стратегик ҳамкорлик ва дўстлик муносабатларининг мустаҳкамланишида Сизнинг катта шахсий улушингиз бор. Сизнинг доимий эътиборингиз туфайли савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликка янги  даражага кўтарилди, энергетика, саноат, транспорт инфратузилмасиб таълим, фан, маданият ва бошқа соҳаларда муҳим қўшма лойиҳалар ҳаётган татбиқ этилмоқда.

Сизнинг Ўзбекистонга ЕОИИда кузатувчи мақоми берилиши ҳақидаги мурожаатингиз келажакда Россия ва Ўзбекистон орасида икки томонлама ҳамкорликнинг барча жабҳаларини қамраб олиши ва интеграцион жараёнларни чуқурлаштиришга хизмат қилишига ишонаман.

Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлиқ, фаравонлик ва маъсулиятли давлатчилик фаолиятингизда янги муваффақиятлар тилайман”, - дейилган Россия бош вазири табрик сўзида.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 63 ёшга тўлди. Ушбу муносабат билан Марказий Осиё, МДҲ ва хорижий давлат раҳбарларидан табрикномалар келиб тушмоқда.

Асосий мавзулар