20:44 30 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Сиёсат
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1175)
302 0 0

Жалб қилинаётган тиббиёт ходимларининг сменадаги меҳнатига ҳар куни, ўз вақтида ҳақ тўлаш, уларни зарур якка тартибдаги ҳимоя воситалари, озиқ-овқат ва ётоқ билан таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 28 июл - Sputnik. Коронавирус билан хасталанган шахсларни самарали даволашга Ўзбекистондаги ҳарбийлар, ҳарбий-тиббий муассасалар хизматчилари ва тиббиёт мутахассисларини жалб қилиш муҳим, дея таъкидлади Ўзбекистон президенти куни кеча пандемия шароитида аҳолини тиббий ёрдам билан қамраб олиш кўламини янада ошириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда.

Президент Шавкат Мирзиёев 27 июль куни Тошкент шаҳрида коронавирус пандемиясига қарши курашиш, бу борадаги ишларнинг самарадорлигини, аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш қамровини ошириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳисоботини тинглади. 

Давлат раҳбари эпидемиологик ҳолатни жиддий назоратга олиб, деярли ҳар бир йиғилишда бу масалага тўхталиб ўтмоқда.

Жумладан, 15 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги эпидемиологик вазиятни жиловлашдаги ишлар жиддий танқид қилиниб, касалларни ўз вақтида ва тўғри даволаш учун шароит яратиш бўйича топшириқлар берилган эди. 

Хусусан, пойтахтда қисқа вақтда кенг кўламли ташкилий ишлар амалга оширилди. Юнусобод туманидаги “Ўзэкспомарказ” павильонида, гимнастика саройида, "Ёшлик" спорт мажмуаси ва бошқа биноларда коронавирусга гумон қилинганларга ташхис қўйиш, заруратга кўра даволаш учун шароит яратилмоқда. Улар пандемия талаблари асосида жиҳозланиб, зарур тиббий ускуналар билан таъминланмоқда.

Касалликка чалинганлар ва айни кунларда пневмониядан азият чекаётганларга амалий ёрдам тариқасида 10 та махсус поликлиника ташкил этилди. Уларнинг фаолияти туну кун йўлга қўйилган бўлиб, фуқаролар бу ерга мурожаат қилиш орқали малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлмоқда.

Презентация шаклидаги муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, марказий муассасалар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мамлакатда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлашга жалб этилган бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Давлат раҳбари пандемия шароитида соғлиқни сақлаш миллий тизимини қўллаб-қувватлаш, жумладан, пойтахтдаги спорт мажмуалари негизида ташкил этилаётган тақсимлаш марказлари ва янги клиникаларни тиббий ходимлар билан таъминлаш, коронавирус билан хасталанган шахсларни самарали даволашга мамлакат ҳарбийлари, ҳарбий-тиббий муассасаларнинг хизматчилари ва тиббиёт мутахассисларини жалб қилиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди. 

Жалб қилинаётган тиббиёт ходимларининг сменадаги меҳнатига ҳар куни, ўз вақтида ҳақ тўлаш, уларни зарур якка тартибдаги ҳимоя воситалари, озиқ-овқат ва ётоқ билан таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

Муҳокама якунида мутасадди тузилмалар раҳбарларига бу борадаги ишларни ташкил этиш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1175)

Асосий мавзулар