13:08 22 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Сиёсат
Ҳавола олиш
327 0 0

"Толибон" радикал ҳаракати шу билан бирга, Афғонистон хавфсизлик кучлари ҳужум уюштирадиган бўлса, жангарилар жавоб ҳаракатларини амалга оширишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

ТОШКЕНТ, 28 июл - Sputnik. "Толибон" радикал ҳаракати Афғонистонда Қурбон ҳайити байрами вақтида уч кунга ўт очишни тўхтатиш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда ҳаракат баёнотида айтилган.

"Ватандошларимиз бахтиёр барамни осуда ва қувонч билан ўтказишлари учун "Ислом амирлиги"нинг барча жангчиларига Қурбон ҳайити айёмининг уч куну уч туни давомида ўзлари томондан душманга қарши ҳеч қандай операцияларни ўтказмасликка кўрсатма берилади", - дейилади толиблар баёнотида.

Шу билан бирга, "Толибон" Афғонистон хавфсизлик кучлари ҳужум уюштирган тақдирда, жангарилар жавоб ҳаракатларини амалга оширишлари мумкинлигидан огоҳлантирган.

Американча “Толибонгейт” - бу фитнанинг мақсади нима? >>>

Илгарироқ, "Толибон" ҳаракатининг Қатардаги сиёсий офиси вакили Сухайл Шахин толиблар Қурбон-байрами кечасига қадар барча афғон асирларини озод этишга ва модомики ўзаро асирлар алмашинуви рўй берса, байрам тугаши билан афғонлараро музокараларни бошлашга тайёр эканликларини маълум қилган эди.

Қобул толиблар исканжасида: Афғонистон МОда қандай қилиб "таянч нуқта"ни топа олади >>>

Эслатиб ўтамиз, мусулмонларнинг муқаддас байрами- Қурбон ҳайити санаси этиб жорий йил 31 июл эълон қилинди.

Феврал ойи охирида Қатардаги тадбир давомида АҚШ ва "Толибон" 18 йил деганда биринчи марта тинчлик битими имзолади. Ҳужжат 14 ой давомида Афғонистондан чет эл қўшинлари олиб чиқилиши ва ўзаро асирлар алмашувидан сўнг афғонлараро музокаралар бошланишини назарда тутади.

Асосий мавзулар