11:53 22 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Сиёсат
Ҳавола олиш
48 0 0

Ўзбекистон барча афғон томонларини мамлакатнинг тинч келажаги йўлида ушбу эзгу мақсадга эришишда оқиллик ва конструктив ёндашув намойиш этишга чақирган.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Ўзбекистон муқаддас Қурбон ҳайити муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди. Бу мамлакат ТИВ баёноти эълон қилинди.

“Ушбу муборак кунларда ўт очишнинг тўхтатилиши афғонлараро тинчлик музокараларини бошлаш учун зарур шароит яратишига умид қиламиз. Ўзбекистон барча афғон томонларини мамлакатнинг тинч келажаги йўлида ушбу эзгу мақсадга эришишда оқиллик ва конструктив ёндашув намойиш этишга чақиради”, - дейилган хабарда.

Вазирлик Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, афғонлараро сиёсий жараённи ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда тинч ва фаровон Афғонистон барпо этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишда давом этишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон”* радикал ҳаракати Афғонистонда Қурбон ҳайити байрами вақтида уч кунга ўт очишни тўхтатиш қарорини қабул қилгани хабар қилинган эди.

* - Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

Асосий мавзулар