23:36 25 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Сиёсат
Ҳавола олиш
100 0 0

Табрик телеграммаларида Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ, умумий глобал хатарларни тез фурсатда енгиб ўтиш тилаклари изҳор этилган.

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсий, жамоат ва дин арбобларидан самимий қутловлар келмоқда, деб хабар қилган давлат раҳбари матбуот-хизмати.

Уларда Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ, умумий глобал хатарларни тез фурсатда енгиб ўтиш тилаклари изҳор этилган.

Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган: 

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев;

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков;

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов;

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани;

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;

Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Бош қўмондони ўринбосари шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;

Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний;

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;

Праздник Курбан-Байрам в Московской Соборной мечети
© Sputnik / Владимир Астапкович

Яман Республикаси Президенти Абдураббу Мансур Ҳодий;

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос;

Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид;

Кавказ мусулмонлари идораси раиси Оллоҳшукур Пошшозода;

Ислом ҳамкорлиги ташкилоти бош котиби Юсуф ал Усаймин;

Ислом тараққиёт банки гуруҳи президенти Бандар Ҳажар;

Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти бош директори Салим ал Малик.

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Асосий мавзулар