09:03 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Сиёсат
Ҳавола олиш
318 0 0

Материалда қайд этилишича, гап ракетанинг ядровий-ядровий эмаслигини аниқлаш имкони йўқлиги сабабли, ҳар қандай ракета ядровий сифатида қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. Россия ўз ҳудуди бўйлаб содир этиладиган ҳар қандай ракета ҳужумига қарши ядровий потенциални ишга солади. Бу ҳақда Қуролли кучлар Бош штабининг "Красная звезда" газетасида чоп этилган "Россия Федерациясининг ядровий тўсиқлари соҳасидаги давлат сиёсатининг асослари тўғрисида" мақоласи айтилган.

Материалда қайд этилишича, гап ракетанинг ядровий-ядровий эмаслигини аниқлаш имкони йўқлиги сабабли, ҳар қандай ракета ядровий сифатида қабул қилинади. Россия ҳарбий раҳбарияти ракета учирилганлиги ҳақида шу онда маълумотга эга бўлади ва жавоб чоралари кўламини белгилайди.

Бош штаб вакилларининг таъкидлашича, бундай вазиятда душман нишони – Россияни йўқ қилиш, дея қабул қилинади.

Мудофаа вазирлиги тушунтиришича душманнинг ядровий ва бошқа оммавий қирғин қуролларидан фойдаланиш шартлари, Россиянинг ўта муҳим иншоатларига таъсир қилиши, шунингдек, одатий қуроллардан фойдаланган ҳолда тажовузи экспертларнинг шубҳаларига сабаб бўлмаслиги керак. Мақола муаллифлари таъкидлашича, Россия ҳеч ким кесиб ўтиши мумкин бўлмаган "қизил чизиқларни" белгилаб қўйди. Агар эҳтимолий душман буни амалга оширишга қарор қилса, "жавоб ҳаддан ташқари ҳалокатли бўлади".

Мақолада, шунингдек, Стратегик ҳужум қуролларни қисқартириш ва чеклаш тўғрисидаги шартноманинг бекор қилиниши (СНВ-3) дунёни ядровий фалокатга олиб келиши мумкинлиги айтилган.

2 июн куни Россия президенти Владимир Путин "Ядровий ҳимоя соҳасидаги давлат сиёсати асосларини" тасдиқлади, унда "Россия Федерацияси ядро қуролини фақат тўхтатувчи восита сифатида кўриши, ундан фойдаланиш эса фавқулодда мажбурий чора эканлиги" таъкидлаган. Хужжатда таъкидланишича, бундай ҳимоя, эҳтимолий душман тажовуз учун қасос муқаррарлиги тўғрисида хабардор бўлишига қаратилган.

2010 йилда имзоланган Стратегик ҳужум қилувчи қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартнома (СНВ-3) Россия ва АҚШ ўртасида қуролларни чеклаш бўйича ягона фаол шартнома бўлиб қолмоқда. СНВ-3 муддати 2021 йил февралда тугайди, Вашингтон уни узайтириш нияти борлигини ҳамон эълон қилмади. АҚШ маъмурияти турли даражаларда янги уч томонлама ядровий битимни ишлаб чиқиш учун Хитойни ҳам музокараларга киритиш зарурлигини таъкидламоқда. Пекинда бу фикр рад этилмоқда. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва шартномани ҳеч қандай шартларсиз узайтириш тарафдори эканлигини таъкидлаган.

Асосий мавзулар