12:37 29 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Сиёсат
Ҳавола олиш
639 0 0

Аннен шунингдек, Германия "Европа суверенитетини мустаҳкамлаш учун" Европа Иттифоқи Кенгаши раислигидан фойдаланишини маълум қилди ҳамда Европа бундай шантажга ён бермаслиги кераклигини қўшимча қилди.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. ГФР ТИВ давлат вазири Нильс Аннен Handelsblatt газетасига берган интервьюсида "Шимолий оқим-2" туфайли Германиянинг Засниц шаҳридаги порт раҳбариятига санкциялар билан таҳдид қилган америкалик сенаторларни қаттиқ танқид қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Аввалроқ, АҚШ уч сенатори томонидан Sassnitz GmbH порти оператори номига юборган мактуби РИА Новости тасарруфига келиб тушган эди. Унда АҚШ ҳукумати томонидан қувур қурилишида иштирок этаётган компанияларга қарши тайёрланаётган санкциялар ҳақида гап боради. Хусусан мурожаатда, агар иш давом эттирилса, Засниц портини "молиявий ҳалокат" кутаётгани айтилган.

"АҚШнинг яқин шериклар ва иттифоқчиларга нисбатан экстерриториал (ўз ҳудудидан ташқарида қўлланиладиган-таҳр.) санкциялари сиёсати миллий суверенитетимизга жиддий тажовуздир", - дейди Аннен.

Унинг сўзларига кўра, хатнинг немис компанияларига таҳдид солувчи мазмуни ва оҳанги мутлақо ноўриндир.

"Биз америкалик ҳамкорларимизга компанияларимизга тазйиқ ўтказишига йўл қўймаслигимизни етказдик", - деди давлат вазири. У Германия ва Европанинг энергетика сиёсати "Вашингтонда эмас, балки Берлин ва Брюссельда" белгиланишини таъкидлади.

Аннен шунингдек, Германия "Европа суверенитетини мустаҳкамлаш учун" Европа Иттифоқи Кенгаши раислигидан фойдаланишини маълум қилди ҳамда Европа бундай шантажга ён бермаслиги кераклигини қўшимча қилди.

"Шимолий оқим-2"

"Шимолий оқим-2" лойиҳаси Россиядан Германияга Балтика денгизининг туби бўйлаб иккита газ қувури ётқизилишини кўзда тутади.

Берлин ва Вена Россия лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда, чунки улар ёқилғининг барқарор етказиб берилишидан манфаатдор. Шунингдек, Норвегия ҳам қувурни ётқизиш тарафдоридир, унинг ҳукумати қурилиш пудратчиларидан бири бўлган Kvaerner компаниясининг 30 фоиз акцияларига эгалик қилади.

Аммо шу билан бирга, ўз манфаатларини кўзлаб Литва, Латвия, Польша ва Украина “Шимолий оқим-2”-га қарши чиқишмоқда. Лойиҳани, шунингдек, Европага ўз суюлтирилган газини етказиб беришни режалаштираётган АҚШ ҳам танқид қилмоқда.

Ўтган йил охирида АҚШ мудофаа бюджетини қабул қилди, унга “Шимолий оқим-2” қурилишида иштирок этган компанияларга қарши санкциялар киритилган. Натижада, лойиҳа тўхтаб қолди: Швейцариянинг қувурларни ётқизиш билан шуғулланган Allseas компанияси дарҳол ишини тўхтатди. Газпромда қурилишни мустақил равишда якунлаш мумкинлиги билдирилди.

Асосий мавзулар