06:13 29 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Сиёсат
Ҳавола олиш
109 0 0

Ўзбекистон етакчиси Александр Лукашенкога мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги зафарлар, дўст Беларусь халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь президенти сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Давлатимиз раҳбари ўз мактубида сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ва овоз бериш натижалари Беларусь халқининг Александр Лукашенкога бўлган улкан ишончини ва бирдамлигини, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар давом эттирилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини яна бир бор намоён этганини қайд этди”, - дейилган хабарда.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш икки томонлама муносабатларни аниқ мазмун – иқтисодиёт тармоқларида кооперация бўйича муҳим лойиҳалар ва гуманитар алмашинувга оид дастурлар билан бойитишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон етакчиси Александр Лукашенкога мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги зафарлар, дўст Беларусь халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Асосий мавзулар