17:32 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Сиёсат
Ҳавола олиш
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (58)
391 0 0

Июнь ойи охирида NYT нашри исми сир сақланган америка разведка хизмати вакилларига таяниб, Россия ҳарбий разведкаси "Толибон"га алоқаси бўлган жангариларга Афғонистонда америкалик ҳарбийларига ҳужум уюштириш эвазига мукофот таклиф этгани ҳақида хабар тарқатган эди.

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео агар Россия толибларга Афғонистондаги америкалик ҳарбийларнинг қотиллиги учун пул тўлаган бўлса, РФ учун бу "ўта қимматга" тушишини айтиб, таҳдид қилди.

"Агар руслар америкаликлар ёки умуман Ғарбдаги одамлар қотиллиги учун пул таклиф қилишаётган бўлса, у ҳолда бу улар учун жуда қимматга тушади. Мен бу ҳақда ташқи ишлар вазири (Сергей) Лавров билан гаплашдим. Бизнинг ҳарбийларимиз уларнинг етакчилари (РФ Мудофаа вазирлиги раҳбарияти - таҳр.) гаплашишганидан хабардорман. Биз энди бунга тоқат қилмаймиз", - деб айтган Помпео интервьюда. Интервью матни давлат департаменти томонидан тарқатилган.

Июнь ойи охирида The New York Times нашри исми ошкор қилинмаган америка разведка хизмати вакилларига таяниб, Россия ҳарбий разведкаси "Толибон"га алоқаси бўлган жангариларга Афғонистонда америкалик ҳарбийларга ҳужум уюштириш эвазига мукофот таклиф этгани ҳақида хабарни тарқатган эди. Нашр бу борада бирорта далил келтирмаган.

Россия ТИВ мақолани уйдирма, деб атади, ташқи сиёсий маҳкама раҳбари Сергей Лавров эса ушбу айбловларни Қўшма Штатларда сайловлар олдидан рўй бераётган ички сиёсий кураш билан боғлади.

Президент Дональд Трамп, ўз навбатида мақолани буюртма, деб атади. Унинг сўзларига кўра, америка разведкаси New York Times хабарини ишончга сазовор, деб топмаган. Пентагондагилар ҳам "келишув" тасдиқларига эга эмаслигини таъкидлашган.

"Толибон" радикал ҳаракати сиёсий офиси расмий вакили Сухайл Шахин РИА Новостига берган интервьюсида Россия билан "келишув" ҳақидаги хабарларни "хато ва асоссиз маълумот", дея атаган. Шахиннинг айтишича, бу маълумотлар Афғонистон миллий хавфсизлик департаментидан чиққан бўлиши мумкин.

Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (58)

Асосий мавзулар