Дунёнинг қайси етакчилари вазият босими остида истеъфо беришга мажбур бўлган?

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент Боливии Эво Моралес
Президент Боливии Эво Моралес - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча Бали пойтахти Бамако яқинидаги ҳарбий базада қўзғолон бошланиб, исёнчилар мамлакат президенти Иброҳим Бубакар Кейт ва бош вазирни ҳибсга олди. Шундан сўнг, етти йилдан буён давлатни бошқариб келаётган Мали президенти истеъфо беришга мажбур бўлди.

2019 йил 10-ноябр куни 2006 йилдан бери ҳокимият тепасида бўлиб келган Боливия президенти Эво Моралес истеъфога чиқишини эълон қилди. У президентлик сайловлари натижалари туфайли юзага келган норозиликлар ва мамлакат ҳарбийларининг барқарорликни таъминлаш учун уни лавозимни тарк этишга даъватидан сўнг шундай қарор қабул қилган.

Президент РФ В. Путин встретился с президентом Боливии Э. Моралесом - Sputnik Ўзбекистон
Моралес: Боливиядаги давлат тўнтарилишининг илдизи АҚШда

2017 йилнинг 22 ноябрида 1987 йилнинг 31 декабридан шу лавозимни эгаллаб келган Зимбабве президенти Роберт Мугабе парламентнинг импичмент ҳақидаги қароридан кейин истеъфо бериш қарорини қабул қилгани ҳақида эълон қилди. 15 ноябрдан кейин ҳарбийлар Зимбабве пойтахти Харареда телемарказни ва мамлакат президенти қароргоҳини ўз назоратига олгач Мамлакатдаги вазият ўткир тус олган эди.

19 ноябр куни уй ҳибсида бўлган Мугабе "Зимбабве африка миллий иттифоқи — ватанпарварлик фронти" (ZANU-PF) партиясидаги барча раҳбарлик лавозимларидан маҳрум этилди. Шундан сўнг партия МҚ Мугабени давлат раҳбари ваколатини 20 ноябр куннинг ярмига қадар топширишга чақирди, акс ҳолда унга қарши импичмент ташкиллаштирилишини айтди. Аммо Мугабе бунга қулоқ солмади. 21 ноябр куни Зимбабве парламенти Мугабе импичменти ҳақида қарор қабул қилди ва унга ваколатларни ўзидан сокит қилиш учун бир сутка муҳлат берди.

Андрей Кошкин - Sputnik Ўзбекистон
Лукашенко ҳокимиятни сақлаб қолиш учун кескин ҳаракат қилади - Кошкин

2014 йилнинг 10 январида Марказий Африканинг муваққат президенти Мишел Жотодия ўз истеъфоси ҳақида эълон қилди. МАР мусулмон озчилик вакили бўлган Жотодия, 2013 йилнинг мартида МАР ва сиёсий оппозиция вакиллари ўртасида тинчлик ҳақида битим тузилганига қарамай, ўзини президент деб эълон қилган.

Ўшанда аксарияти мусулмонлардан иборат бўлган "Селека" уюшмаси жангарилари, МАР пойтахти Бангини қўлга олди. МАРнинг тўнтарилган раҳбари Франсуа Бозизе мамлакатдан қочишга мажбур бўлди. 2013 йил декабрида МАР пойтахтида "Селека" ва уларга қарши турган насроний-исёнчилар ўртасида тўқнашувлар юз берди.

2008 йилнинг 18 август санасида Покистон президенти Парвоз Мушарраф импичмент таҳдиди остида истеъфо беришга мажбур бўлди. 2008 йилда ғалаба қозонган Покистон халқ партияси ва Покистон мусулмон лигаси (Наваз фракцияси) август ойида 1999 йил ҳарбий тўнтариш натижасида мамлакатга раҳбарлик қилган президентнинг импичменти жараёнини ишга туширишга келишиб олдилар. Мушарраф демократик сайланган ҳукуматни тўнтариш, Олий суд судьяларини ноқонуний ишдан олиш, 2007 йилда фавқулодда ҳолат жорий этиш ва бошқа жиноятларда айбланган. 

Материал РИА Новости ва очиқ манбалардаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Янгиликлар лентаси
0