Лукашенко баёноти: ОДКБ, жангарилар ва рангли инқилоблар ҳақида

© Sputnik / Медиабанкка ўтишМитинг в поддержку действующего президента Белоруссии А. Лукашенко в Минске
Митинг в поддержку действующего президента Белоруссии А. Лукашенко в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лукашенко ўз чиқиши давомида чегарачиларга Беларус ҳудудига жангарилар, фитначилар ва қурол кириб келишининг олдини олиш топшириғини буюрган.

ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. Беларус президенти Александр Лукашенко Гродно шаҳридаги митинг вақтида мамлакатдаги сиёсий вазият, иш ташлашлар, митинглар ҳақида ўз фикрларини билдирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Андрей Кошкин - Sputnik Ўзбекистон
Лукашенко ҳокимиятни сақлаб қолиш учун кескин ҳаракат қилади - Кошкин

Хусусан, Беларус етакчиси душанбадан кундан бошлаб забастовка уюштираётган корхоналарни ёпишни буюрган. "У ёққа кимни таклиф қилишни кейин ҳал этамиз", - деган президент.

Лукашенко ўз чиқиши давомида чегарачиларга Беларус ҳудудига жангарилар, фитначилар ва қурол кириб келишининг олдини олиш топшириғини буюрган.

Шунингдек, Беларус етакчиси ўз чиқиши давомида агар у президент вазифасини бажаришдан тўхтаганида, республикани "синдириб, парчалаб, туфлаб ташлаган" бўлишларини айтган.

Президент РФ В. Путин провел встречу с премьер-министром РФ М. Мишустиным - Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Лукашенко Беларусдаги вазиятни муҳокама қилди

"Бугун масала Лукашенкода эмас. Мен (президентлик - таҳр.) бу нонни еб тўйганман. Лекин бир дақиқага Лукашенкони йўқ, деб тасаввур қилинг. Ҳозир йўқ, деб. Тасаввур қиляпсизми, ғарбий чегарада бугун ким қўмондонлик қилган бўлишини? Тасаввур қилинг, мудофаа вазири ким олдида гердайиб туриб, ҳисоб беришини. Биз сиз билан бу майдонда хўжайин бўлмас эдик, бизни синдиришарди, майдалашарди ва тупуриб ташлашарди", - деди Лукашенко.

Беларус етакчиси президент сайловидан кейин мамлакатда юз берган тартибсизликлар ташкилотчилари беларуслар эмас, чет элликлар бўлганини маълум қилди.

"Чегарадан ҳар-хил одам ўтади... Келишди, байроқларни силкитишди, қий-чув кўтаришди, сизларни тартибсизликларга даъват қилишди. Тартибсизликларни юзага келтирганлар - гродноликлар, беларуслар эмас. Улар у ёқда - Варшавага, Вильнюсга яқин жойда ўтиришибди", - деб баёнот қилди беларус президенти.

Политолог Юрий Почта - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ нима сабабдан Беларусга қарши санкциялар ҳақида ўйланиб қолди?

У шунингдек, президент лавозимига муқобил даъвогарлар "қаёққа қараб қочганига" эътибор қаратди. "Ахир уларни ҳеч ким сиқувга олгани йўқ, Беларусдан қувган эмас, уларнинг ўзлари, айримлари, мен уларни қутқаришимни илтимос қилган эди. Айримлари РФ ва Украинани айланиб келиб, у ёқда (Ғарбда - таҳр.) қўним топдилар. Ахир биз кўр эмасмиз, кўряпмизку, нималар бўлаётганини?", - деб давом этди Лукашенко.

Беларус президенти Александр Лукашенко ОДКБга аъзо-давлатлар "республикани таҳқирлашга йўл қўймаслик" позициясини эгаллаганликларини, аммо Минск масалани ўзи ҳал этишини, бироқ кўмак учун миннатдорлигини айтиб ўтди.

"Мен сизларни огоҳлантириш баробарида, эслатиб ўтмоқчиман: бу фақат бизнинг чегарамиз эмас, Бу Иттифоқдош давлат чегараси, ОДКБ чегараси. Жавоб ҳам шунга яраша бўлади", - деди Лукашенко.

Протесты в Беларуси - Sputnik Ўзбекистон
"Айбдорни топишди: Польша Беларусдаги протестларда "Москва қўлини" кўрди

Шунингдек, Беларус президенти Александр Лукашенко мамлакатдаги вазият "рангли инқилоблар режаси бўйича" ривожланаётганига ишора қилган.

"Тахмин қилганимиздек, барчаси рангли инқилоблар режаси бўйича амалга ошмоқда: мамлакат ички сиёсий ҳолатини қўзғатишга ҳаракатлар бўляпти. Бу ерда ташқи омиллар ҳам ишга жалб қилинган", - деди президент.

Беларус президенти мамлакат ҳарбий қўмондонлигига, республиканинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида "энг қатъий чораларни кўришни" буюрган.

Лукашенко, энг аввало маркази Гродно шаҳри бўлган мамлакатнинг ғарбий гавҳарини ҳимоялаш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтган.

Акция протеста в Минске после президентских выборов - Sputnik Ўзбекистон
"Хаосни кўришни хоҳламаймиз": Хитой Беларусдаги вазият бўйича баёнот берди

Сал олдинроқ ОАВлар Беларус 28-31 август кунлари гродно йўналишида комплекс тактик ўқувларни ўтказишни режалаштираётгани ҳақида хабар беришган эди.

Беларус бўйлаб норозилик акциялари 9 августдан кейин, мамлакатда бўлиб ўтган президент сайловларида олтинчи маротаба 80,1% овоз билан Лукашенко ғолиб бўлганидан сўнг бошланган эди. Оппозиция фикрича, сайловларда Лукашенко эмас, Светлана Тихановская ғалаба қозонган. Биринчи кунларда акциялар куч тузилмалари томонидан бостирилди, натижаларга қарши бўлган протест иштирокчиларига нисбатан кўз ёш келтирувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқлар қўлланилди. Сўнгра ҳуқуқ-тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч ишлатишни тўхтатди. Расмий маълумотларга кўра, илк кунларда 6,7 минг киши қўлга олинган. Республика ИИВ маълумотларига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, улар орасида 120 дан ортиқ ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳам бор. Уч нафар протест қатнашчилари ҳалок бўлганлар.

Янгиликлар лентаси
0