10:28 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Сиёсат
Ҳавола олиш
45810

АҚШ, аслида ўзига ҳам керакли бўлган, Стратегик қуроллар ҳақидаги шартномани узайтириш учун, Россияни Хитойни ҳам ушбу шартномага жалб қилишга ундамоқда, лекин биз Хитой позициясини ҳурмат қиламиз ва бу йўлдан бормаймиз, деди Лавров.

ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik. АҚШ ДСНВни сақлаб қолиш бўйича ҳақиқатдан йироқ шартларни қўймоқда, хусусан, Америка томони бу шартномага Хитой қўшилишини талаб қилмоқда, деди РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров.

17-18 август кунлари Вена шаҳрида РФ ва АҚШ ўртасида стратегик барқарорлик ва қуроллар назорати бўйича навбатдаги маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Музокараларда Россия томонидан ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков, АҚШ томонидан - АҚШ президентининг қуролларни назорат қилиш бўйича махсус вакили Маршалл Биллингсли иштирок этди.

Лавровнинг таъкидлашича, АҚШ музокараларни қийин олиб бормоқда. РФ ташқи ишлар вазири Россия томони Стратегик ҳужумкор қуроллар шартномасини (ДСНВ), ҳужжатда кўзда тутилганидек, ҳеч қандай шартларсиз беш йилга узайтиришни таклиф қилганини айтди.

"Ўтган ҳафтада муовиним Сергей Рябков Вена шаҳрида АҚШнинг махсус вакили жаноб (Маршалл - таҳр.) Биллингсли билан олиб борган музокараларда америкаликлар, ростини айтсам, шунчаки ҳақиқатдан йироқ шартларни, шу жумладан ушбу ҳужжатга ёки бирон бир бўлажак ҳужжатга Хитой қушилишини талаб қилмоқдалар", - деди Лавров "Территория смыслов" форуми доирасида.

Шу билан бирга, Лавров Россия АҚШ талабларини, жумладан, Хитойнинг иштироки масаласини ҳам қондирмоқчи эмаслигини таъкидлади.

"(ДСНВ музокаралари бўйича) якуний натижа қандай бўлишини билмайман, лекин биз америкаликларга очиқчасига айтдик, февралда муддати тугайдиган Стратегик ҳужумкор қуроллари шартномаси бизга керак, ва биз уни ҳеч қандай дастлабки шартларсиз узайтириш тарафдоримиз, ва у бизга ҳам америкаликларга керак бўлганича керак", - деди Лавров.

Унинг сўзларига кўра, агар америкаликлар Хитойнинг иштирокини талаб қилсалар ва шу билан бирга уни Россия ишонтириши шарт бўлса, унда Москва буни қилмайди.

"Биз Хитой позициясини ҳурмат қиламиз, бу шартноманинг муддати тугаса тугаверсин дегани", - деди Лавров.

Россия ва АҚШ ўртасидаги СНВ шартномаси 2011 йил 5 февралда кучга кирди. Унга кўра, уни имзолаган давлатлар ўзларининг ядровий арсеналларини шу тарзда қисқартирадики, етти йил ва ундан кейин ҳам қуролларнинг умумий сони 700 дона қитъалараро баллистик, сув ости кемаларидаги ва оғир бомбардимончиларидаги баллистик ракеталар, ва шунингдек 1550 та жанговар каллача ва 800 та жойлаштирилган ва жойлаштирилмаган учирувчи ускуналардан ошмаслиги керак.

Шартнома Москва ва Вашингтонга йилига икки марта жанговар каллачалар ва ташувчилар сони тўғрисида маълумот алмашиш мажбуриятини юклайди. 2018 йил 5 феврал куни Россия ва АҚШнинг СНВ-3 бўйича назорат кўрсаткичларига эришиш учун охирги муддат бўлган. Ҳозирча Америка томони шартномани узайтириш бўйича расмий истак билдиргани йўқ. Шу билан бирга, унга Хитойни киритиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Sputnik радиоси АҚШ СНВ шартномасини узайтириш бўйича шартлар қўйганини хабар қилган эди.

Асосий мавзулар