11:42 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Сиёсат
Ҳавола олиш
430 0 0

Беларусда Россия ўз ҳарбий базасини жойлаштирадими, деган саволга жавоб берар экан, Песков бу масала кун тартибидан ўрин олмаганини таъкидлаган.

ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо исталган давлатга бўладиган ташқи таҳдид барча иштирокчи давлатлар учун хавф туғдиради, деб хабар қилди РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.

Sputnik Беларусь хабарига кўра, Беларусь президенти Александр Лукашенко агар Иттифоқ давлатнинг ғарбий чегарасида "қимирлашса", Минск ва Москва қўшма қуролли кучлар уюшмасини ишга солишлари ҳақида баёнот қилган.

Беларусда Россия ўз ҳарбий базасини жойлаштирадими, деган саволга жавоб берар экан, Песков бу масала кун тартибидан ўрин олмаганини таъкидлаган.

Сал олдин РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров, нега Россияни Беларусдаги воқеалар ташвишга солаётгани ҳақида тўхталар экан, "Минск - РФнинг стратегик шериги" эканлигини қайд этиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

Асосий мавзулар