03:15 22 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Сиёсат
Ҳавола олиш
80010

Лукашенко Беларусдаги воқеаларнинг ташқи ва ички сабабларини, намойишчиларни ким ва қандай бошқариб турганини айтиб берди.

ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Беларус президенти Александр Лукашенко россиялик журналистларга берган катта интервьюсида бугунги кунда мамлакатда содир бўлаётган норозилик намойишларининг ташқи ва ички сабабларини, уларни кимлар ва қай тарзда уюштираётганини батафсил айтиб берди. 

Ташқи сабаблар

Беларус етакчисининг сўзларига кўра тартибсизликлар АҚШ томонидан Польша ва Чехияда ташикил қилинган бошқарув марказлари орқали уюштирилмоқда.

"Аслида Беларусда ҳеч қандай дестабилизация бўлгани йўқ. Мана ўзингиз кеча келдингиз, кўрдингиз, ҳамма жой тинч, ҳамма жойда тартиб сақланмоқда, кўчалар тоза. Бизда одатда иш кунларида ана шундай, фақат якшанба кунлари одамлар бироз кўчаларга чиқиб юришмоқда. ... Уларни эса Америкаликлар Варшава яқинидаги марказдан туриб бошқариб туришибди. Ҳаммага маълум телеграм каналлар орқали. Яна бир марказ Чеияда. Кейин Литва ва афсуски Украинада ҳам ана шундай марказ яратилмоқда.

Ўзингиз кўрдингиз, телеграмдаги маълум каналда квадрат чизишди, оддамлар ўша ерга боришди. У ерда бироз туришганидан сўнг яна бир квадрат чизишди - одамла у томон юришди. Кейин эса "Мустақиллик майдонига боринглар" деган команда берилди. Улар ана шундай бошқарилмоқда.

Бу бир томондан, кейин бизни яна бошқа томондан ҳам "қитиқлашмоқчи" бўлишди. Беларус чегараси яқинида кенг кўламли НАТО ўқув машғулотлари ўтказилди. Биз шундан сўнг чегарамизнинг Россиядан бошқа барча томонини қўриқлашни кучайтирдик. Ҳатто Украина томонни ҳам", - деди Беларус президенти.

Ички сабаблар

Александр Лукашенко айтишига кўра, Беларусда норозилик намойишлари уюштириш учун жиддий ички сабаблар йўқ. Чунки иқтисодий томондан Республикада муаммолар йўқ. 

"Бизда иқтисод қийналиб бўлса ҳам ишламоқда. Бу йил Қишлоқ хўжалига ва саноат ўсиши 7 %ни ташкил қилди. Пандемия вақтида ЯИМ бор йўғи 1,2%га камайди. Йил охиригача 0% га етказмоқчимиз. Балким етказармиз ҳам. Бизда аҳолининг реал даромадлари ярим йилда 5,4 %га ўсди. Мен билишимча Россияда ушбу кўрсатгич камайган", - деди Лукашенко. 

Президент сўзларига жиддий бўлмаган ички сабаблардан бири - бу унинг президент лавозимида жуда узоқ қолиб кетиши бўлиши мумкин. "Мен ушбу лавозимда бизроз кўпроқ қолиб кетдим. Балким аҳолининг айрим гуруҳлари жонига ҳам теккандирман", - деди Лукашенко.

Лукашенко фикрига кўра, ички сабабларнинг асосийси - бу мамлакатда буржуйлар, яъни бой кишилар ва IT соҳасида ишлайдиганлар пайдо бўлиши. 

"Бизда буржуйчалар пайдо бўлган, бой кишилар, айтишниклар. Уларни мен ўзим мана шу қўлларим билан катта қилганман. Уларга дунёнинг ҳеч қаерида йўқ бўлган шароитларни яратиб берганман. Мана шу тоифадаги бой бадавлат ҳашаматли уйларда яшайдиган одамларга ҳокимият керак бўлиб қолди", - деди Беларус президенти.  

Лекин буржуйчалар яширинмоқда. Намойишларда уларнинг қулоқлари кўринмаяпти. Бирорта ҳам хусусий корхона норозилик намойишларига чиққани йўқ. Чунки уларда муаммо йўқ. Агар ишчиларнинг ойлиги берилмаганида эди - уларни тўхтатиб бўлмасди. 

Менинг айбим шундаки, бизнинг ОАВлар Telegram-каналларда тарқатилаётган миш-миш ва уйдирмаларга қарши рақобатчилик қила олмаяпти. Мен ростгўй сиёсат ва ростгўй ОАВ тарафдориман, - деди Лукашенко. 

"Бундай воқеа Россияда ҳам бошқа жойда ҳам кутилмаганда содир бўлиши мумкин. Бизда бундан бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Улар телеграм каналлар орқали ёшларнинг миясига шундай чуқур кириб олишини ҳеч ким кутмаганди. Сизу биз катталар ҳар нарсага ишонмавермаймиз, лекин ёшларчи?

Бугун улар билан ҳеч ким шуғулланмайди. На маданият, на бошқа томондан. Ҳамма нарса интернет орқали. Балким биз янги авлодни қўлдан чиқардик ёки ҳаёт ўзгарган. Лекин биз курашишимиз керак. ўзимиз учун эмас улар учун курашишимиз керак. Акс ҳолда ўз ҳаётимиз давомида бунинг оқибатини кўрамиз.

Ана шундай қилиб, тинч ва осойишта Беларусда бугун сиз кўриб турган воқеалар бўлмоқа",- дейди Лукашенко. 

Беларус президентининг Россия ОАВларига берган интервьюсининг тўлиқ кўринишда қуйида танишинг. 

 

 

Асосий мавзулар