Ҳиндистон вакили норозилик рамзи сифатида ШҲТ учрашувини тарк этди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принимает участие в заседании Совета глав государств – членов ШОС в Бишкеке
Президент РФ В. Путин принимает участие в заседании Совета глав государств – членов ШОС в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Покистон вакили Ҳиндистоннинг бир қисми ўз ҳудудига киритилгани акс этган харитани кўрсатганидан сўнг Ҳиндистон вакили ШҲТ учрашувини тарк этди. 

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. ШҲТ аъзоларининг миллий хавфсизлик вакиллари учрашуви вақтида Ҳиндистон вакили норозилик рамзи сифатида мажлислар залини тарк этди. Ушбу ҳодиса Покистон делегацияси ўз мамлакатининг янги харитасини намойиш этганидан сўнг содир бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

"Ушбу намойиш мажлик ўтказиш нормаларини бузиш ва учрашув ташкилотчиси томонидан берилган маслаҳатни мутлақ менсимасликни намойиш этди.Қабул қилувчи томон билан ўтказилган маслаҳатлардан сўшнг Ҳиндистон томони норозилик намойиши сифатида учрашувни ушбу босқичда тарк этди", - дейилган Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида. 

Эслатиб ўтамиз, август ойида Покистон янги бош взаири Имран Хан мамлакатнинг янги харитасини тақдим этган эди. Унда Ҳиндистоннинг Жамма ва Кашмир штатлари ҳамда Жунагад шаҳри Покистон таркибига қўшилган ҳолда акс эттирилган. Ҳиндистон ушбу намойишни ҳеч қандай юридик куч ва халқро обрўга эга бўлмаган "сиёсий бемаънилик намойиши" деб атаган эди.  

2019 йилнинг 5 августида Ҳиндистон ҳукумати Жамма ва Кашмир штатларини конституция томонидан белгиланган махсус мақомини ўзгартиришга қарор қилган эди. Ушбу қарор Покистон ҳукуматининг кескин эътирозига сабаб бўлди. 

Маълумот учун, Ҳиндистоннинг Кашмир штати аҳолисининг аксарияти мусулмонлар ташкил қилади. У ерда сепаратистлар ҳаракати фаоллигида Дью Дели  Покистон ҳукуматини айбламоқда. Исламабад эса айбловларни инкор этиб келмоқда. 

 

Янгиликлар лентаси
0