08:34 19 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Сиёсат
Ҳавола олиш
58 0 0

Аввалроқ соғлиғи ҳолати туфайли лавозимини тарк этган Синдзо Абэнинг ўрнига Ёсихидэ Суга Япония бош вазири этиб сайланган эди.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Япония Либерал-демократик партияси етакчиси Ёсихидэ Сугага унинг мамлакат бош вазири этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мирзиёев мактубида икки томонлама муносабатларда юксак даражага эришилгани таъкидланган ҳамда Ўзбекистон-Япония стратегик шериклиги бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирилган.

Аввалроқ соғлиғи ҳолати туфайли лавозимини тарк этган Синдзо Абэнинг ўрнига Ёсихидэ Суга бош вазир этиб сайланган эди.

Япония императори Нарухито чоршанба куни Токиодаги саройда ўтказилган тантанали тадбирда бош вазир Ёсихиде Суга бошчилигидаги мамлакатнинг янги ҳукумати таркибини тасдиқлади.

Асосий мавзулар