12:21 21 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Сиёсат
Ҳавола олиш
31420

РФ ТИВ раҳбарининг таъкидлашича ҳозирда, "қоидаларга асосланган дунё тартиботи" сингари концепция ва стандартларни куч билан ўтказиш, бир вақтнинг ўзида давлатларнинг ички ишларига аралашишга уриниш ҳолатлари кўриниш бермоқда.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Дунё ажратувчи чизиқлардан толиқди, қуролли можаролар, халқаро жиноятчилик ва янги чақириқлар ҳар томонлама кўмак ва ҳамкорликни кучайтиришни талаб қилмоқда, деб баёнот қилди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров БМТ Бош Ассамблеяси олий ҳафталигида КХШТ (ОДКБ) номидан қилган видеомурожаатида.

"Бугун, таассуфки, дунёнинг турли минтақаларида қуролли можаролар авж олишда давом этмоқда. Унга: халқаро терроризм, нарко- ва кибержиноятчилик, иқлим ўзгариши каби замонамизнинг ўткир таҳдидлари келиб қўшилмоқда. Жорий йилда бу рўйхат ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда жиддий инқироз ҳолатларини келтириб чиқарган яна бир хавфли чақириқ: коронавирус пандемияси билан тўлдирилди", - деди Лавров.

Унинг сўзларига кўра, глобал муаммоларга жавоб қайтариш йилдан йилга, айниқса, ҳозирги, дунё ҳамжамиятининг бир-бирига нисбатан адовати ўсиб бораётган бир шароитда тобора мураккаблашиб бормоқда. Бундай ҳолатлар айрим давлатларнинг бошқа давлатлар қонуний манфаатлари билан ҳисоблашишни истамаслиги билан боғлиқдир, деб қайд этди Лавров.

Ташқи ишлар вазири таъкидлаганидек, "қоидаларга асосланган дунё тартиботи" сингари концепция ва стандартларни куч билан ўтказиш, бир вақтнинг ўзида давлатларнинг ички ишларига аралашишга уриниш, БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳуқуқларига зид равишда бир томонлама санкциялар қўллаш, муросасизлик ва нафрат кўриниш бермоқда.

"Аммо тарихнинг табиий боришини синдириб бўлмайди. Бугунги кунда халқаро майдонда иқтисодий тараққиётнинг янги марказлари кучаймоқда, қуролли можароларни фақатгина тинчлик воситалари билан бартараф этишга зарурат кучаймоқда, ўзаро боғлиқлик ўсиб бормоқда. Дунё ажратувчи чизиқлардан, давлатларни "ўзимизники" ва "бегоналарга" бўлишлардан чарчади, дунё ҳартомонлама ўзаро ёрдам ва ҳамкорликни оширишни талаб қилмоқда. Бошқача қилиб айтганда, БМТ ташкил топган вақтда, 75 йил олдин ўртага ташланган мақсадлар тобора аҳамиятлироқ бўлиб бормоқда2, - деб қайд этди вазир.

Лавров, шунингдек, тарихни қайта кўриб чиқиб, фашизм устидан қозонилган ғалабала ҳал этувчи ҳиссани қўшган халқлар ролини пасайтиришга бўлаётган уринишларни бемаънилик, дея атади. У тарих сабоқларини ёдда сақлашга, халоскор-жангчилар жасоратига ҳурмат кўрсатишга, уларнинг шарафига қад ростланган ёдгорликларнинг бутлигини таъминлашга чақирди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари сўзларига кўра, замонавий шароитларда БМТ ўз уставига қатъий мувофиқ равишда иш олиб борадиган самарали тузилма бўлиб қолиши керак, БМТ тизими асосий органлари мандатларини хиралаштириб, улар ваколатларини такрорлашларига йўл қўймаслик керак, бу фақат керакли мақсадларга эришишни кечиктиради.

Жаҳон ҳамжамиятининг асосий вазифаларидан бири: можароларни халқаро миқёсда тан олинган музокаралар форматлари доирасида, халқаро ҳуқуқ нормалари асосида фақат тинчлик, сиёсий ва дипломатик воситалар билан ҳал этиш бўлиб қолиши керак, бунда терроризмга ва халқаро уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликни кенгайтириш сўзсиз устуворликни касб этиши лозим, дея таъкидлайди Лавров.

Шунингдек, глобал барқарорликни сақлаб қолиш учун қурол-яроғ, қуролсизланиш ва қуролни тарқатмаслик назорати тизимини заифлаштиришга уринишларни чеклаш деди вазир.

Асосий мавзулар